«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 21:15
ЎЗO‘Z

Амир Темур билан Дамашқда кўришган олим

04 июл, 07:43 4 003 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Амир Темур билан Дамашқда кўришган олим Бунингдек олимни замон ҳали кўрмаган эди. У бир неча асарлар битди. Бироқ, шу асарларидан биттаси дунёни ўзининг янгиликлари-ю ажойиботлари билан ларзага солди. Бу китобнинг номи "Муқаддимату ибн Халдун" эди. Китоб муаллифи эса жамиятшунослик (социология) фанига тамал тошини қўйган мусулмон олим ибн Халдундир!

Ушбу забардаст алломанинг тўлиқ исми Абдурроҳман ибн Муҳаммад ибн Халдун бўлиб, Валиюддин лақабини олган.

Ибн Халдун 732 ҳижрий, 1332 милодий йили Рамазоннинг илк куни дунёга келди. У ўзи таваллуд топган Тунис ерида ўсиб улғайди. Унинг оиласи иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан бутун Тунис ва Андалусда обрў-эътиборга эга эди. Лекин Ибн Халдуннинг аждодлари асли Хадрамавтлик эдилар. Бу ҳақида олимнинг ўзи ҳам асарларидан бирида тўхталиб ўтиб, аждодларининг асли улуғ саҳобий Воил ибн Ҳажар розияллоҳу анҳуга бориб тақалишини айтиб ўтган.

Ибн Халдун илму адабиётга меҳр қўйган хонадонда катта бўлди. Ёшлигидаёқ Қуръони каримни ёд олди. Сўнгра Зайтуна жомеасида (ўша пайтдаги университет) шариат илмлари, тарих ва фиқҳни таълим олди. Кейинчалик, у ерни битириб бўлиб Бискра, Бажая, Тилемсан (Жазоирдаги шаҳарлар), Гранада ва Мисрга кўчиб, илмий изланишлар олиб борди.

Ибн Халдун олим сифатида мусулмонларнинг энг катта тарихчиларидан биридир. У шунингдек, жамиятшунослик (социология) фанига тамал тошини қўйган олимлардан бири ҳисобланади. Унинг давлат бошқаруви, жамият, иқтисодиёт йўналишлари бўйича бир неча назариялари мавжуд.

Ибн Халдун ҳукмдорлар ва давлат раҳбарлари билан қандай муомала қилиш, яъни дипломатиянинг моҳир устаси эди. Бунга унинг Амир Темур билан бўлган учрашуви яққол мисолдир.

Ибн Халдун милодий 1401 йили (ҳижрий 803) Амир Темурни қўшинлари билан Дамашқ деворлари ташқарисида учратган. Ибн Халдуннинг шуҳрати анча баланд бўлиб, бу гал ҳам Дамашққа келганида, шуҳрати ўзидан олдин етиб келган эди. Амир Темурга ҳам бу олимни таништирдилар. Шундан кейин Ибн Халдун ва Амир Темур бирга ўтириб суҳбатлашишди.

Ибн Халдун 1401 йил май ойида Мисрга қайтиб келди. Аллома ибн Халдун 1406 йил март ойида (ҳижрий 808 йил) 78 ёшида вафот этди ва қадимий Қоҳирада жойлашган мақбарага дафн этилди.

Олимнинг машҳур асарлари:
- “Муқаддимату Ибни Халдун”;
- “Тариху Ибни Халдун” (7 жилдлик);
- “Луббабул муҳассал фий усулид дийн”;
- “Шифаус саил ва таҳзийбул масаил”.

Манба: Azon.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 80
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 179
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 120
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 53
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 318
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 105
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 0
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 0
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 7
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 12
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 5
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 105
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 86
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 184
  • “От айланиб қозиғини топади” дейишарди, мен “қозиғимни” тополмадим (Ҳаётий ҳикоя) 02 мая, 15:48 143
  • Яна икки хорижий компания Ўзбекистонда пуллик автомобил йўли қуришга қизиқяпти 02 мая, 15:30 57
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 80
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 56
  • Бўлимлар