«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 08:15
ЎЗO‘Z

Нур-Султонда Нурсултон Назарбоев ҳайкали очилди

04 июл, 06:30 2 427 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нур-Султонда Нурсултон Назарбоев ҳайкали очилди Кеча, 3 июль куни Қозоғистон пойтахтида мамлакат Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоевга атаб ўрнатилган ҳайкалнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Казинформ» манбасига асосланиб «Дунё» АА хабар берди.
Қайд этилишича, маросимда Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Токаев онлайн тарзда иштирок этган.

Давлат раҳбари ўз нутқида, Нурсултон Назарбоевни мамлакатнинг стратегик йўлини белгилаб берган ва халқни жипслаштирган, замонавий Қозоғистон асосчиси, дея таърифлади.

«Тинчлик ва барқарорлик, фаровонлик ва бирлик – бу Элбоши сиёсати самарасидир. Ҳар бир давлат тарихида ўзидан беқиёс из қолдирган ноёб шахслар бўлади. Ўсиб келаётган авлод олдидаги бурч – уларнинг хизматларини қадрлаш ва ҳурмат қилишдан иборат», – деди Президент.

Ёдгорлик Миллий мудофаа университети олдида, яқинлашиб келаётган юбилей сана – 6 июль куни Нурсултон Назарбоев 80 ёшга тўлиши арафасида ўрнатилди. Шунингдек, 6 июль куни мамлакатда пойтахт куни сифатида давлат миқёсида кенг нишонланади.

Қайд этиш керак, Элбошига атаб Қозоғистоннинг бошқа шаҳарлари ва хорижда ёдгорликлар ўрнатилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 260
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 176
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 289
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 38
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 176
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 322
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 162
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 169
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 260
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 78
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 107
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 176
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 289
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 167
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 38
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 53
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 143
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 196
  • Бўлимлар