«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 21:44
ЎЗO‘Z

Лукашенко демократик йўл тутса, Беларусни қўлдан чиқаришини маълум қилди

20 июн, 21:13 2 817 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Лукашенко демократик йўл тутса, Беларусни қўлдан чиқаришини маълум қилди Фото: «ТАСС»
Беларусда мамлакат раҳбарлигига номзод бўлган мухолифатчиларни қўллаб-қувватлаш йўлида ўтказилаётган акциялар фонида президент Александр Лукашенко демократик йўл тутса, ҳокимиятни қўлдан чиқариши ва қарғишга учрашини маълум қилди, деб хабар беради «Korrespondent.net».

«Мени танлов қаршисига қўйманг. Демократик йўл тутсам, оппоқ ва пахмоқ эканлигимни кўрсатсам, мамлакатни қўлдан чиқаришим мумкин. Бунинг оқибатида бир йилга бормай қарғишга қоламан. Ҳеч ким мени ва барчамизни Беларусни йўқ қилганимиз учун кечирмайди», — дейди Лукашенко.

«Яна бир вариант. Мени ушбу муаммони ҳал этиш учун куч ишлатишга ундашмоқда», — дея қўшимча қилади президент.

Шу билан бирга, Лукашенконинг қайд этишича, у бутун умрини ушбу мустақил, суверен давлатни қуришга сарфлаган ва ҳеч кимнинг мамлакатни синдиришига йўл қўймайди.

Беларусь президентининг фикрича, мамлакатдаги вазиятни ўзгартиришни истаган одамлар — «адашганлар» ва улар ўзларидан фойдаланишаётганини тушунмаяпти.

Мамлакат раҳбари одамларга мурожаат қилиб, ўз позициясини тушунишларини сўради. «Мен ҳозирча илтимос қиляпман ва огоҳлантиряпман: бу ишни қилманг, ҳукуматни қандайдир чора кўришга ундаманг, юмшоқроқ қилиб айтганда — бизни бунга мажбурламанг».

Эслатиб ўтамиз, Минскда 18 июнь куни Беларусь президентлигига номзод Виктор Бабарико қўлга олинган. Расмийлар Бабарикони «Белгазпромбанк»да ноқонуний ташкилотга раҳбарлик қилганликда айбламоқда. Шу сабаб Минск аҳолиси президент сайлови кампанияси давомида сиёсатчилар ва фаолларнинг қўлга олинишига норозилик белгиси сифатида «бирдамлик занжир»ига тизилган.

Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 0
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 1
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 2
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 47
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 31
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 71
  • Сўнгги янгиликлар
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 0
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 1
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 1
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 2
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 27
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 47
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 17
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 30
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 18
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 25
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 16
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 24
  • Бўлимлар