«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 10:09
ЎЗO‘Z

Президент Трамп Хитойни дарғазаб қилган қонунни имзолади

18 июн, 22:50 5 389 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент Трамп Хитойни дарғазаб қилган қонунни имзолади Фото: Оқ уй расмий сайти
АҚШ президенти Дональд Трамп уйғур ва бошқа мусулмон озчилик ҳуқуқларини бузгани учун Хитой расмийларига нисбатан санкция жорий этишни кўзда тутувчи қонунни имзолади.

Ушбу қонунга кўра, Хитой ҳудудида яшовчи уйғурлар ҳамда бошқа мусулмон элатлар ҳуқуқларини бузишга алоқадор бўлган ташкилот ва шахсларнинг маблағлари музлатилади, уларнинг Қўшма Штатлар ҳудудига кириши чекланади.

Давлат раҳбари номидан эълон қилинган баёнотга кўра, ушбу қонун уйғурлар ҳамда бошқа элатлар миллий ўзлигини йўқ қилишга қаратилган сиёсатга жавобан ишлаб чиқилган.

Жорий йил май ойида АҚШ Сенати Шинжон-уйғур мухтор ўлкасида яшовчи уйғур мусулмонларига сиёсий босим ўтказиб келаётган Хитой расмийларига жазо чоралари қўллаш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллаган эди. Республикачилар партияси вакили, сенатор Марко Рубио ташаббуси билан ишлаб чиқилган лойиҳа бир овоздан қўллаб-қувватланган.

АҚШ Давлат департаменти ҳисоботига кўра, Хитой томони Шинжон-уйғур мухтор ўлкасида яшовчи 800 мингдан 2 миллионгача уйғур, қозоқ ва бошқа миллатларга мансуб мусулмонларни лагерларда тутқунликда сақламоқда.

Қайд этилишича, судсиз, терговсиз жорий этилган ушбу жазо усули маҳаллий мусулмонларни ўз дини ва миллий ўзлигидан маҳрум этиш ва тўлиқ хитойлаштиришга қаратилган. Давлат департаменти ҳисоботида лагерларда руҳий ва жисмоний зўравонлик авж олгани, шинжонлик мусулмонлар намоз ўқигани ёки рўза тутгани учунгина жазоланаётгани хабар қилинган.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши ҳам Шинжон-уйғур мухтор ўлкасида кўп сонли ёпиқ лагерларда маҳаллий мусулмонлар тутқинликда сақланаётганини қоралаган.

Хитой томони эса ёпиқ лагерларда уйғурлар ва бошқа кам сонли миллатларга мансуб мусулмонлар қийноққа солинаётгани ҳақидаги хабарларни инкор этади. Расмий Пекинга кўра, экстремизмга мойил аҳолини қайта тарбиялашга йўналтирилган таълим ва касб-ҳунар марказлари фаолияти нотўғри талқин қилинмоқда.

АҚШ томонидан уйғурлар ҳуқуқи бўйича қонун қабул қилиниши ҳам Пекинни жуда дарғазаб қилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 2
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 43
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 2
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 43
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 43
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 158
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 143
  • Бўлимлар