«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 01:15
ЎЗO‘Z

Трамп уйғурларга тазйиқ ўтгазган хитойлик мансабдорларга санция қўллашни назарда тутувчи қонунни имзолади

18 июн, 09:09 2 117 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трамп уйғурларга тазйиқ ўтгазган хитойлик мансабдорларга санция қўллашни назарда тутувчи қонунни имзолади Фото: Manuel Balce Ceneta/AP
АҚШ президенти Дональд Трамп Конгресснинг иккита палатаси ҳам тасдиқлаган «уйғурлар ҳақидаги» қонунни имзолади. Бу қонун Вашингтон томонидан уйғурларга тазйиқ ўтказган деб ҳисобланган хитойлик мансабдорларга санкция қўллаш имконини беради. Бу ҳақда Оқ уй баёнотида айтилган.

Қонун лойиҳасини май ойида Конгресснинг ҳар иккала палатаси тасдиқлаганди. Қонун лойиҳасининг муаллифи республикачи сенатор собиқ президентликка номзод Марко Рубио. Қонунга кўра, Вашингтон томонидан Хитойда уйғурларга ва бошқа мусулмонларга нисбатан тазйиқ ўтказган деб топилган мансабдор шахслар АҚШ санкцияларига тушади. АҚШ бундай одамларга виза бермаслиги ва уларнинг АҚШда мавжуд бойликларини музлатиши мумкин бўлади.

«Президентнинг дипломатик фаолиятига путур етказмаслиги керак»

Оқ уй расмий сайтида Трампнинг қонунни имзолагани ҳақида баёноти эълон қилинган. Унда президентнинг хусусан шундай гаплари келтирилган: «Менинг администрациям қонуннинг чекловга тушган одамга нисбатан санкцияни бекор қилиш учун Когрессни огоҳ қилишни назарда тутувчи 6(g) бўлимига амал қилишга ҳаракат қилади. Аммо бу жараён президентнинг дипломатик фаолият олиб боришига таъсир ўтказмаслиги ҳам инобатга олинади», деб Трампнинг гапларини келтирилган Оқ уй сайтида.

2018 йилда БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишель Бачалет Хитойнинг Синьцзян провинциясидаги (Урумчи) ахлоқ тузатиш колонияларида 1 миллионга яқин уйғурлар ноқонунуний ушлаб турилгани ҳақида маълумот борлигини айтганди. Комиссар бу маълумотни текшириш учун Хитойга халқаро экспертлар гуруҳини юборишни таклиф қилган.

Аммо расмий Пекин барча айбловларни рад этиб, лагерда терроризм ва экстремистик ғоялар таъсирига тушиб қолганлар сақланишини айтиб келади. Пекин берган маълумотларга кўра, лагерда ушлаб турилган одамларга Хитой тилидан бошланғич таълим, коммуникацион билимлар ва Хитой қонунчилиги ўқитилади. Лагерларда ушлаб турилган уйғурлар ва мусулмонлар сони аниқ айтилмайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 0
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 14
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 24
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 32
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 72
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 101
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентда ўғлини онасидан ажратмоқчи бўлиб калтаклаган ота 5 суткага қамалди 28 апр, 00:33 0
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 0
  • Умарали Раҳмоналиев: "Ярим финалга ҳеч қачон кучсиз жамоалар йўл олмайди" 28 апр, 00:00 0
  • Бундеслига. "Байер" 90+6 дақиқада гол уриб яна мағлубиятдан қутулиб қолди! 27 апр, 23:54 2
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 14
  • Глобал Жануб кимники? 27 апр, 23:41 24
  • АҚШ 13 миллиард долларга янги «Қиёмат куни самолёти»ни қуради 27 апр, 23:38 32
  • "Бугун гапирсам, ҳаммаси ёнади!". Муҳаммад Салоҳ Клопп билан уришиб қолди 27 апр, 22:40 80
  • Crocus’даги терактда айбланган яна бир Тожикистон фуқароси ҳибсга олинди 27 апр, 22:14 72
  • Ҳалокатли торнадо АҚШ бўйлаб юзлаб уйларга зарар етказди (видео) 27 апр, 21:49 101
  • Мигрантларни Россиядан чиқариб юборишнинг янги тартиби таклиф этилди 27 апр, 21:24 345
  • Олмаотада автобус ҳайдовчисини уриб, фожиали ЙТҲ сабабчиси бўлган йўловчига ҳукм ўқилди 27 апр, 20:50 120
  • Бўлимлар