«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 09:50
ЎЗO‘Z

Канада бош вазири ирқчиликка қарши намойишда бир оёғига тиз чўкди (видео)

07 июн, 12:54 2 694 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Канада бош вазири ирқчиликка қарши намойишда бир оёғига тиз чўкди (видео) Фото: REUTERS / BLAIR GABLE
RT телеканали ушбу ҳолат акс этган видеони ўз Телеграм-каналида жойлаштирди. Намойиш 5 июнь куни Канада пойтахти Оттава марказидаги парламент биноси яқинида ўтган.

48 ёшли Трюдо ирқчиликка қарши намойиш иштирокчилари билан бирдамликни намоён қилишга қарор қилган. Қора рангли ҳимоя ниқобида ва атрофида тансоқчилар бўлган бош вазир “Адолат йўқ = тинчлик йўқ” деб номланган намойишда пайдо бўлганда, намойишчилар ундан АҚШда полиция томонидан ушланиш вақтида ҳалок бўлган қора танли Жорж Флойд хотирасига бир оёғига тиз чўкишни сўрашган. Бош вазир намойишчилар илтимосини бажариб, тиз чўккан. Шундан кейин минглаб намойишчилар бош вазирсиз ўз юришларини давом эттирганлар.

Бироқ Guardian нашрининг воқеа жойида бўлган мухбирининг таъкидлашича, намойишчилар Трюдонинг тиз чўкишини муносиб баҳолашмаган. Таъкидланишича, бир неча кишигина, жумладан унинг тансоқчилари бош вазирни ушбу иши учун олқишлаб қўйишган. Ижтимоий тармоқларда ҳаттоки Трюдо номига танқидлар ҳам билдирилган.
Мени бу реклама найранглари қизиқтирмайди, айниқса ҳозир. Сизга бўйсунадиган полициянинг шафқатсизлигига қарши чиқиб, қандай қилиб тиз чўкасиз? Гўёки сизда бу муаммо йўқдек. Уни тасвирга олишаётганини пайқаб, камерага ўгирилиб тиз чўкишини ақлга сиғдириш қийин”, деб айтган канадалик машҳур ёзувчи Андрэ Домиз.

Канада бош вазири аввалроқ бир неча марта ҳам сиёсатчилар, ҳам жамоатчилик томонидан намойишларда ўзини кўз-кўз қилиш учунгина иштирок этишда айбланган. Оттавадаги акциядан бир кун олдин канадалик полициячилар томонидан туб аҳоли - аборигенлар орасидан бўлган 26 ёшли Шантел Мур отиб ўлдирилганди ва намойишчилардан баъзилари унинг сурати туширилган плакатларни ушлаб туришган. Шу воқеадан кейин Трюдо журналистлардан бирининг полицияда қандай ислоҳотлар ўтказмоқчилиги ҳақида берган саволига жавоб бермаган.

Флойднинг ўлими нафақат АҚШда, балки бошқа давлатларда ҳам норозилик намойишларига олиб келди. АҚШнинг кўплаб йирик шаҳарларида намойишлар тартибсизликларга айланиб кетди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 2
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 53
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 81
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 120
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 148
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 39
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 2
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 47
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 30
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 23
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 53
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 41
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 25
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 91
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 304
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 81
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 87
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 152
  • Бўлимлар