Ички ишлар бўйича еврокомиссар Ильва Йоханссоннинг маълум қилишича, чекловларни узайтиришни аксарият мамлакатлар ҳукуматлари қўллаб-қувватлаган.
Европа иттифоқи учинчи давлатлар фуқароларининг иттифоқ ҳудудига киришларига қўйилган чекловни 1 июлгача узайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда Bloomberg'га таяниб Кун.уз
хабар бермоқда.
Ички ишлар бўйича еврокомиссар Ильва Йоханссоннинг маълум қилишича, чекловларни узайтиришни аксарият мамлакатлар ҳукуматлари қўллаб-қувватлаган.
«Бугун деярли барча аъзо мамлакатлар ушбу даврнинг узайтирилишини маъқуллашини билдирди. Демак, ички чегаралардаги назорат июнь охирида бекор қилинади», — деди Йоханссон.
Агентликнинг эслатишича, чекловлар март ўрталарида киритилган ва икки марта узайтирилган бўлиб, 15 июнда ниҳоясига етади. Европа комиссияси ЕИнинг ташқи чегаралари фақат ички чегаралар очилганидан кейингина очилишини талаб қилмоқда.