«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 20:33
ЎЗO‘Z

Green Card жавоблари 6 июнда маълум бўлади

02 июн, 00:04 3 083 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Green Card жавоблари 6 июнда маълум бўлади Фото: Shutterstock
АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берадиган Green Card лотереясининг DV-2021 дастури учун рўйхатдан ўтганлар жавобларни 6 июндан бошлаб текширишлари мумкин бўлади. АҚШ давлат департаменти сайтида бу борада эслатма берилган.

2019 йил 2 октябрдан 5 ноябргача бўлган вақтда рўйхатдан ўтганлар жавобларни АҚШ давлат департаменти сайтида иштирокчилар тасдиқлов рақамларини 2021 йил 30 сентябргача сақлаб қўйиши кераклиги эслатилган. Агар сиз ҳам юқорида кўрсатилган муддатда Green Card лотереяси учун рўйхатдан ўтган бўлсангиз, жавобларни 6 июндан бошлаб қуйидаги манзилда (https://dvprogram.state.gov/) текширишингиз мумкин.

АҚШ давлат департаменти лотерея учун фақат ва фақат исми кўрсатилган одамнинг ўзи ташкилот сайтида рўйхатдан ўтиши кераклигини эслатиб келади. Аммо кўплаб мамлакатларда, хусусан Ўзбекистонда ҳам кўпчилик Green Card учун рўйхатдан ўтишни мураккаб жараён деб ҳисоблаб, ўз номидан рўйхатдан ўтишни махсус фирмаларга ишонишади. Бундай ҳолларда лотерея жавобини билиш учун ҳеч қандай пул талаб қилинмаслигини, жавоблар фақат ва фақат АҚШ давлат департаменти сайтида (https://dvprogram.state.gov/) эълон қилинишини унутмаслик керак.

Маълумот учун, АҚШ давлат департаменти бу йилги Green Card лотереяси ғолибларини эълон қилиш муддатини 5 майдан 6 июнга кўчиришга қарор қилганди. Шунингдек, айни дамда АҚШда яшаш ва ишлаш учун виза бериш вақтинча тўхтатилган ва чеклов 22 июнгача амал қилади. Шу боис чеклов бу йилги Green Card ғолибларига таъсир қилмайди.
Green Card, Грин кард жавоби




Мавзуга оид янгиликлар
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 1
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 2
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 47
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 30
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 71
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 40
  • Сўнгги янгиликлар
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 1
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 2
  • “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото) 04 мая, 19:08 26
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 47
  • Фёдор Емеляненко: “Мен Майк Тайсон билан жанг қилишни режа қилгандим” 04 мая, 18:23 17
  • АҚШ Украинага яна 50 млрд доллар ажратишни таклиф қилди 04 мая, 18:00 30
  • Евро-2024 учун қайдномадаги футболчилар сони 23 дан 26 нафарга оширилди 04 мая, 17:39 18
  • Дунёдаги энг тез суперкар концепцияси ишлаб чиқилди (видео) 04 мая, 17:14 25
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 16
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 24
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 71
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 40
  • Бўлимлар