«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 20:32
ЎЗO‘Z

Коронавирус мунажжим ва фолбинларни шарманда қилди

31 мая, 13:20 3 673 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус мунажжим ва фолбинларни шарманда қилди Пандемия – мунажжим, фолбин ва ромчиларнинг ёлғонларини фош этувчи бир соат, уларга ишонувчилар учун эса иймонга қайтишга чақириқ бўлди, деб ёзади Ислом тараққиёт банки молия менежери Хондамир Нусратхўжаев Telegram'даги «Ислом молияси» каналида эълон қилинган мақоласида. Azon.uz ушбу мақолани ўзбек тилида тақдим этди.

Келажакда содир бўладиган воқеаларни билишга интилиш баъзи инсонларга тинчлик бермайди. Бу кўпинча уларнинг ожизликлари ёки эътиқодининг сустлигидан дарак беради. Шундай инсонлар кўпинча мунажжимлар башоратига ишониш, фолбинларга бориш ва уларнинг гапларига ишонишга мойил бўладилар.

Бугунги кунда коронавирус уларнинг барчасидаги ёлғончилик, кўзбўямачилик ва каззобликни очиб ташлади. Мунажжимлар, фолбин ва ромчиларнинг асл башарасини намоён қилди. Дунёдаги энг машҳур ва «ишончли» мунажжим ва фолбинларнинг YouTube`даги 2020 йилга турли буржлар учун ҳам, умумий башоратларини ҳам кўриб чиқдик. Табиийки, улардан бирортаси ҳам 2020 йилнинг 5 ойида юз берган на коронавирус пандемиясини, на иқтисодий-молиявий инқирозни, на нефть нархларининг қулашини, на фонд бозорларидаги шўнғишни башорат қилган.

Барчасида фақат сафсата ва воқеликдан мутлақо йироқ нарсалар тўғрисида гап борган.

Шу сабабли, ушбу мурожаат нафақат сизга, балки мунажжим, фолбин ва ромчиларнинг тўрига илинган ва уларга ҳамон ишонадиган инсонларгадир: ушбу пандемия ҳақ ва ботилни очиқ ажратувчи, каззобларнинг ёлғонларини фош қилувчи бир соат бўлди. Билингки, келажак ва ғайбни билишга интилиш иймондан айиради, ташвиш, хавотир, изтироб ва умидсизликнигина зиёда қилади.

Ақлдан озган одамдек турли ёлғонларга ишонманг, инсоний обрў ва шаънингизни сақланг. Билингки, ҳалокатга учраётган самолётдаги инсонларнинг буржлари турлича бўлади, лекин ҳаммаси бирга вафот топиши мумкин.

Аллоҳ таоло ғайбни фақат Ўзи билиши ҳақида бир неча оятларда марҳамат қилган:
«Ғайбнинг калитлари Унинг ҳузурида бўлиб, уларни унинг Ўзидан бошқа ҳеч ким билмас. У ердаги, қуруқлик ва денгиздаги нарсаларни биладир. Битта япроқ узилиб тушмайдики, магар уни ҳам биладир. Ер тубидаги бир дона дон борми, ҳўл-у қуруқ борми – барчаси очиқ китобда бордир». («Анъом» сураси, 59-оят)

Ушбу ояти каримадан Аллоҳ таолонинг илми чексизлиги ва бу илм ўзига хос ягона васфга эга илм экани билиб олинади. Бу илмнинг бош сифатларидан бири:
«Ғайбнинг калитлари Унинг ҳузурида бўлиб, уларни Унинг Ўзидан бошқа ҳеч ким билмас».

Ғайб – инсондан ғойиб ҳодисалар, инсон сезги аъзолари билан ҳис эта олмайдиган, билиш имконлари билан идрок қила олмайдиган ҳодисалар. Инсон ўзининг нечоғлик билимдонлиги билан ғурурланмасин, унинг билганидан билмагани кўп бўлиб қолаверади. Ўша ғойиб нарсаларни билишда инсоннинг бирдан-бир воситаси бор, у ҳам бўлса, илоҳий ваҳийдир. Қолган барчаси тахмин ва гумонлардан бошқа ҳеч нарса эмас.

Айтинг: «Ҳақиқат келди ва ботил йўқолди. Чунки ботил нарса йўқолувчидир». (Исро сураси, 81-оят)

Хондамир Нусратхўжаев,
Ислом тараққиёт банки молия менежери.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Қуддусда Туркия фуқароси исроиллик полициячига пичоқ билан ҳужум қилди 03 мая, 20:30 0
  • Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади 03 мая, 20:05 0
  • Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади 03 мая, 19:13 10
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 62
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 309
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 58
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 2
  • Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади 03 мая, 19:13 10
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 33
  • Чилонзорда 1 ёшли қизалоқни дарахт босиб қолди 03 мая, 18:39 40
  • Усмон Тошев: "Олимпиадага чиққанимиздан 20 дақиқа ўтгач, кўплаб жамоалардан таклифлар тушди" 03 мая, 18:34 141
  • Сауль Альварес: "У ўз жангчисига тупуриб қўйган!" 03 мая, 18:26 34
  • ИШИДга алоқадорликда гумонланган ўзбекистонлик АҚШда 2 йил эркин яшагани аниқланди 03 мая, 18:21 62
  • Тошкент-Андижон пуллик йўли лойиҳаси 4,65 млрд долларга баҳоланди 03 мая, 18:08 38
  • “Зенит” футболчиси Файзуллаев ҳақида нималар деди? 03 мая, 16:31 238
  • АҚШда эркак хотинини пичоқлаб, уни тириклайин кўмди, аёл эса тирик... 03 мая, 15:54 309
  • Ўзбекистон ва Қатар ишчиларни жалб этиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйяпти 03 мая, 15:47 58
  • Россия қўшинлари Нигердаги АҚШ базасига жойлашди 03 мая, 14:59 221
  • Бўлимлар