«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 07 2024, 04:27
ЎЗO‘Z

Чехияда жамоат жойларида ниқобсиз юришга рухсат берилди

25 мая, 15:50 2 055 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Чехияда жамоат жойларида ниқобсиз юришга рухсат берилди Чехияда 25 майдан бошлаб коронавирус тарқалишининг олдини олиш йўлида жорий этилган бир қатор чекловлар енгиллаштирилмоқда, деб хабар беради «ТАСС».

Мамлакат ҳукуматининг таъкидлашича, бу каби қарор республикада эпидемиологик вазият яхшиланаётгани сабаб қабул қилинган.

Маълумотларга кўра, 20 апрелдан буён Чехия ҳукумати пандемия фонида март ойининг ўрталарида қабул қилинган қаттиқ чекловлардан босқичма-босқич воз кечиб келмоқда.

Навбатдаги босқичга кўра, кўчаларда нафас олиш органларини ҳимоялашга қўйилган талабларнинг бекор қилинишини назарда тутади. Шунга қарамай, ёпиқ жамоат жойларида — дўконлар, шунингдек, жамоат транспортларида тиббий ниқобларини тақиш мажбурияти номаълум муддатга сақланиб қолади.

Бундан ташқари, 25 майдан бошлаб меҳмонхоналар, фитнес марказлар, сауналар, ресторан ва кафелар санитария талабларига риоя қилган ҳолда қайта иш бошлаши мумкин. Шунингдек, қариялар уйи, ногиронлиги бўлганлар учун мўлжалланган клиникаларга ташриф буюриш, бошланғич синф ўқувчиларининг мактабга қайтишига рухсат берилган. Шу билан бирга, 300 кишига бўлган жамоат тадбирларини ўтказиш ҳам мумкин.

Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 8955 кишида коронавирус қайд этилган. Улардан 6078 нафари тузалган, 315 нафари вафот этган.

Аввалроқ Чехия Европада биринчилардан бўлиб чегараларини очиб, фуқароларга чет элга чиқишга рухсат берган эди.

Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 97
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 54
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 38
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 46
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 156
  • Британиялик миллиардер уйланди. 25 млн доллар сарфланган тўй 4 кун давом этди 06 мая, 21:15 136
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди 07 мая, 00:30 18
  • Машарипов гол урган ўйинда "Истиқлол" камбэк амалга оширди 07 мая, 00:21 36
  • Instagram янги турдаги «Stories» ва бошқа функцияларни жорий қилди 07 мая, 00:17 14
  • Си Жинпинг Европага ташриф буюрди. Унга Путиннинг «сояси» ҳамроҳлик қилмоқда 07 мая, 00:07 97
  • Покистон “Толибон” билан алоқаларини узди 06 мая, 23:45 54
  • Исроилнинг Ҳарбий Маҳкамаси Рафаҳга бостириб киришга рухсат берди 06 мая, 23:30 38
  • Афғонистонда сайёҳларнинг хавфсизлиги қандай таъминланмоқда? 06 мая, 23:06 46
  • Латвия ҳаво кучлари қўмондони: “Украина суверенитетни сақлаб қолиш учун ҳудудининг бир қисмидан воз кечиши керак” 06 мая, 22:44 156
  • Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" 06 мая, 22:29 76
  • Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди" 06 мая, 22:21 59
  • Суперлига. "Нефтчи" ўйиннинг сўнгги дақиқасида ғалабани қўлдан чиқарди 06 мая, 22:17 57
  • Эрон чемпионати. Остон Ўруновнинг дубли "Персеполис"га ғалаба келтирди 06 мая, 22:12 145
  • Бўлимлар