«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 13:09
ЎЗO‘Z

Оқ уй АҚШда ЖССТнинг муқобилини яратиш устида иш олиб бораётгани маълум бўлди

25 мая, 06:35 1 917 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Оқ уй АҚШда ЖССТнинг муқобилини яратиш устида иш олиб бораётгани маълум бўлди АҚШ президенти Дональд Трампнинг ёрдамчилари Давлат департаментида юқумли касалликлар тарқалишига қарши чора кўришга мўлжалланган бўлинмани яратиш имкониятларини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Politico.

Маълумотларга кўра, янги бўлинмага коронавирус ишлари бўйича Оқ уй ишчи гуруҳи координатори Дебора Биркс раҳбарлик қилиши мумкин. Мазкур бўлинма президент Дональд Трамп молиялаштиришни тўхтатиб қўйган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ишининг бир қисмини бажарувчи «муқобил механизм»га айланиши кутилмоқда.

Ушбу ташаббусга кўра, Давлат департаменти пандемияга тайёргарлик ва касаллик тарқалишига қарши туришни назорат қилувчи координаторни тайинлайди: вакцина ва дори воситаларининг бутун дунё бўйлаб тарқатилишидан тортиб, касаллик тарқалишининг олдини олувчи протоколларни ишлаб чиқаришгача.

Мазкур таклиф 21 май куни ўтказилган Миллий хавфсизлик кенгашининг йиғилишида муҳокама қилинган ва у Давлат департаменти ҳамда АҚШнинг халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ўртасида қарама-қарши фикрларни келтириб чиқарган. Ташаббус USAID’нинг норозилигига сабаб бўлган, чунки янги бўлинма агентликнинг молиявий томонлари ва таъсир доирасига даҳл қилиши мумкин.

USAID вакилларидан бирининг айтишича, Давлат департаменти COVID-19 коронавирус инфекциясининг тарқалиши фонида агентликнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлган.

Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда 08 мая, 13:09 0
  • Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото) 08 мая, 12:22 0
  • Ҳиндистон аэропортида икки нафар ўзбекистонлик 5 кило олтин билан ушланди 08 мая, 12:00 0
  • БМТ Исроилни халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузганликда айблади 08 мая, 11:35 4
  • Си Цзиньпин Макронни омма олдида эътибордан четда қолдирди 08 мая, 11:16 58
  • Путин Россияда туғилишни кўпайтиришга буйруқ берди 08 мая, 10:16 79
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди 08 мая, 12:50 0
  • Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото) 08 мая, 12:22 0
  • Ҳиндистон аэропортида икки нафар ўзбекистонлик 5 кило олтин билан ушланди 08 мая, 12:00 0
  • БМТ Исроилни халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузганликда айблади 08 мая, 11:35 4
  • Си Цзиньпин Макронни омма олдида эътибордан четда қолдирди 08 мая, 11:16 58
  • Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди 08 мая, 10:58 39
  • Онколог татуировка ишқибозларини жиддий огоҳлантирди 08 мая, 10:35 19
  • Путин Россияда туғилишни кўпайтиришга буйруқ берди 08 мая, 10:16 79
  • Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди 08 мая, 09:53 106
  • “Челси”нинг энг ёмон ўйинчилари номи айтилди 08 мая, 09:30 52
  • Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида отишма содир бўлди 08 мая, 09:27 112
  • Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади 08 мая, 08:57 24
  • Бўлимлар