«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 05:46
ЎЗO‘Z

Бутун дунё бўйлаб 24 май тонгига қадар коронавирусга чалинганлар бўйича маълумотлар эълон қилинди

24 мая, 21:00 4 196 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бутун дунё бўйлаб 24 май тонгига қадар коронавирусга чалинганлар бўйича маълумотлар эълон қилинди 24 май ҳолатига кўра, бутун дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 5,3 миллион кишидан ошиб кетди. Пандемия дунёнинг 188 давлатида қайд этилган. Бу ҳақда касаллик тарқалишини реал вақтда кузатиб бораётган Жонс Ҳопкинс университети маълумотларида келтирилган.

Маълумотларга кўра, дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 5 311 089 кишига етган. Ўтган бир сутка ичида касаллар сони 99,5 минг кишига ортган. Пандемия бошланганидан буён ҳозирга қадар 342 104 бемор коронавирус қурбонига айланган, 2,11 миллион киши соғайган.

Коронавирусдан энг кўп жабр кўрган давлатлар — АҚШ (1,62 миллион касал) ва Бразилия (347,3 минг). Рейтингнинг учинчи поғонасидан 335,8 минг кўрсаткич билан Россия жой олган, ундан кейинги ўринларни эса Буюк Британия (258,5 минг) ва Испания (235,2 минг) эгаллаб турибди.

Дунёда COVID-19 коронавирус инфекцияси оқибатида вафот этганлар сони бўйича ҳам АҚШ етакчилик қилмоқда — 97 087. Шу билан бирга, Европа давлатларида антирейтингнинг етакчиларида кузатилаётган ўлим даражаси 10 фоизга ортиқроқ.

Россияда ўтган бир сутка ичида 9434 минг кишида коронавирус аниқланган. Мамлакатда ҳозирга қадар 107 мингдан ортиқ бемор соғайган бўлса, 3388 бемор вирус қурбонига айланган. Бутун мамлакат бўйлаб пандемия бошланганидан буён коронавирусга 8,1 миллиондан ортиқ тест ўтказилган.

Ўзбекистонда 24 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3132 нафарга етди. Мамлакатда коронавирусга чалинганларнинг 2532 нафари соғайган, 587 нафар бемор даволанишни давом эттирмоқда, 13 нафар бемор эса коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган.

Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 0
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 16
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 251
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 61
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 29
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 16
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 128
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 62
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 149
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 52
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 85
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Бўлимлар