«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 09 2024, 05:51
ЎЗO‘Z

АҚШ миллиардерлари бойлиги коронавирус пандемияси даврида 434 млрд долларга ошди

23 мая, 11:01 2 746 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШ миллиардерлари бойлиги коронавирус пандемияси даврида 434 млрд долларга ошди Фото: EPA
АҚШ миллиардерлари бойлиги коронавирус пандемиясининг сўнгги икки ойи давомида 15 фоизга ошди. Бу ҳақда Americans for Tax Fairness ва Institute for Policy Studies тадқиқот гуруҳлари натижаларида қайд этилган.

Тадқиқотда Forbes маълумотлари асосида 18 мартдан 19 майгача бўлган даврда миллиардерлар бойликларидаги ўзгаришлар ҳисобга олинган. Унга кўра, бу давр мобайнида уларнинг бойлиги умумий ҳисобда 434 миллиард долларга (2,948 триллион доллардан 3,383 триллион долларга) ошган.

Хусусан, Амазон асосчиси Жефф Безос бойлиги 30,6 фоизга ошиб 34,6 миллиард долларга, Microsoft асосчиси Билл Гейтсники 8 миллиард долларга (8,2 фоиз), Facebook асосчиси Марк Цукербергники 25,3 миллиард долларга (46,2 фоиз), Berkshire Hathaway раҳбари Уоррен Баффетт бойлиги 524 миллион долларга (0,8 фоиз), Oracle асосчиси Ларри Эллисоннинг бойлиги эса 7 миллиард долларга (11,9 фоиз) ошган.

АҚШнинг Топ-30 миллиардерлари таркибига кирувчи бойлари орасида фоиз ҳисобида (лекин мутлақ рақамларда эмас) икки ой давомида бойлиги энг кўп ошган Menards асосчиси кичик Жон Менар ва Илон Маск (мос равишда 62,8 фоиз ва 48 фоиз) бўлди.

Бундан ташқари, тадқиқот давомида миллиардерларнинг сони ҳам ошгани аниқланган. Март ойида уларнинг сони 614 нафар бўлган бўлса, май ойига келиб 630 нафарга етган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳиндистонда фуқароларни Украинадаги урушга жалб қилишга уринган тўрт киши ҳибсга олинди 08 мая, 22:57 50
  • Исроил ҳаво кучлари Ливанга 30 дан ортиқ ҳаво зарбалари берди 08 мая, 20:58 94
  • Литва Украинага қўшин юборишга тайёрлигини маълум қилди 08 мая, 20:53 263
  • Зеленский Ғарбга мурожаат қилди 08 мая, 19:00 574
  • Рогов: Хорижий ёлланма аскарлар Украина учун жанг қилишдан бош тортмоқда 08 мая, 18:34 493
  • Шавкат Мирзиёев Москвага етиб борди 08 мая, 17:51 195
  • Сўнгги янгиликлар
  • Президент Евросиё иқтисодий иттифоқи органлари билан қатор йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш зарурлигини айтди 09 мая, 00:52 40
  • Шавкат Мирзиёев Олий Евросиё иқтисодий кенгаши мажлисида нутқ сўзлади 09 мая, 00:09 38
  • Электр энергиясини энг кўп сарфлайдиган маиший техникалар 08 мая, 23:43 54
  • Суперлигада апрель ойининг энг яхшиси бўлишга номзодлар 08 мая, 23:22 52
  • Ўзбекистон муфтийсига янги ўринбосар тайинланди 08 мая, 23:20 79
  • Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди 08 мая, 23:07 112
  • Ҳиндистонда фуқароларни Украинадаги урушга жалб қилишга уринган тўрт киши ҳибсга олинди 08 мая, 22:57 50
  • ЎФА раҳбарияти Германия ёшлар футболи мураббийи билан учрашди 08 мая, 22:53 29
  • Богдан Гусков: "Биринчи спаррингдаёқ Стрикленднинг жигарига зарба бердим" 08 мая, 22:35 89
  • Бухорода бедарак йўқолган эркак синфдоши томонидан ўлдирилгани аниқланди 08 мая, 22:09 161
  • Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди 08 мая, 21:52 61
  • Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият" 08 мая, 21:37 69
  • Бўлимлар