«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 23:45
ЎЗO‘Z

Хитойда бир суткада 5 кишида, Жанубий Кореяда эса 32 кишида коронавирус қайд этилди

20 мая, 12:43 1 988 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитойда бир суткада 5 кишида, Жанубий Кореяда эса 32 кишида коронавирус қайд этилди Хитойда сўнгги бир суткада коронавирус билан касалланиш бўйича 5 та ва касаллик белгисиз ўтаётган 16 та ҳолат аниқланди, деб хабар бермоқда «РИА Новости» Хитой Соғлиқни сақлаш миллий комиссиясига таяниб. Беморларнинг 3 нафари соғайган. Вафот этиш ҳолати қайд этилмаган.

Коронавирус пандемияси бошланганидан буён мамлакатда 84 068 киши вирус юқтириб олган, уларнинг 79 313 нафари соғайган, 4 638 нафар бемор вафот этган. Ҳозирда касалхоналарда 87 киши даволанмоқда.

Шунингдек, яна 16 кишида касаллик аломатларсиз кечаётгани аниқланган. Умумий ҳисобда бундай кишиларнинг яна 368 нафари шифокорлар назоратида бўлиб турибди.

Жанубий Кореяда ўтган бир суткада 32 киши коронавирусга чалиниб, қайд этилган касалланишларнинг умумий сони 11 110 нафарга етди, деб хабар бермоқда «РИА Новости» мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази (KCDC) маълумотларига таяниб.

Қайд этилишича, янги касалланишларнинг 24 таси маҳаллий — Хитой ҳудудининг ўзидан, қолган 8 таси эса четдан юқтирилган.

Сўнгги суткада 128 киши касалликдан тузалган бўлиб, соғайган беморларнинг умумий сони 10 066 нафарга етиб, соғайиш кўрсаткичи 90 фоиздан ошди. Шунингдек, касаллик аломатларсиз кечаётган камида 466 киши назоратда бўлиб турибди.

Коронавирус қурбонлари сони эса ўзгаришсиз қолди — 263 нафар. Сутка давомида ҳеч ким касалликдан вафот этмаган.

Янги касалланиш ҳолатлари кўпайишига коронавирус борлиги гумон қилинган ва кейинчалик тасдиқланган 29 ёшли йигитнинг 2 майга ўтар кечаси Кёнгидо провинциясидаги Йонъин шаҳридан Сеулнинг одам гавжум бўлган Итхэвон ҳудудига боргани ва у ерда бир нечта клуб ва барларга киргани сабаб бўлган. Клублардаги бошқа шаҳарлардан дам олгани келган бир қатор шахслар ҳам вирус юқтириб олган. Айни пайтда клуб билан боғлиқ ҳолда касаллик юқтирганлар сони 193 нафарга етган.

Касаллик авж олмаслиги учун ҳукумат барча клублар ва кўнгилочар масканларни 7 июнга қадар ёпган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 0
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 0
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 1
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 8
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 110
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 237
  • Сўнгги янгиликлар
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 0
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 1
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 27
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 8
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 12
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 45
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 74
  • 2024 йилга субсидия миқдори белгиланди 02 мая, 19:28 39
  • Тақиқланган усулда ов қилганлик учун жазони кучайтириш таклиф қилинди 02 мая, 19:25 21
  • Япония терма жамоаси бош мураббийи: "Париж Олимпиадасига қитъа чемпионлари мақомида боришни мақсад қилганмиз" 02 мая, 17:44 171
  • Ботир Қодиров ва Жўраевларга оид суд иши ёпиқ тарзда кўриб чиқиладиган бўлди 02 мая, 17:38 141
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечадиган финал учрашуви олдидан нималар деди? 02 мая, 16:15 254
  • Бўлимлар