«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 05:44
ЎЗO‘Z

Бутун дунё бўйлаб 17 май тонгига қадар коронавирусга чалинганлар бўйича маълумотлар эълон қилинди

17 мая, 15:52 4 956 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бутун дунё бўйлаб 17 май тонгига қадар коронавирусга чалинганлар бўйича маълумотлар эълон қилинди 17 май Тошкент вақи билан соат 10:30 ҳолатига кўра, бутун дунёда коронавирус билан касалланганлар сони 4,6 миллион кишидан ошиб кетди. Пандемия дунёнинг 188 давлатида қайд этилган. Бу ҳақда касаллик тарқалишини реал вақтда кузатаётган Жонс Ҳопкинс университети маълумотларида келтирилган.

Маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 4 635 830 кишини ташкил этмоқда. Ўтган бир сутка ичида 90,3 минг кишида COVID-19 аниқланган. Бутун пандемия даврида 311 мингдан ортиқ бемор вирус қурбонига айланган, 1,69 миллиондан ортиқ бемор даволанишга муваффақ бўлган.

Коронавирусдан энг кўп жабр кўрган давлатлар — АҚШ (1,46 миллион касал) ва Россия (272 минг). Рейтингнинг учинчи поғонасидан 241,4 минг кўрсаткич билан Буюк Британия жой олган, ундан кейинги ўринларни эса Бразилия (233,5 минг) ва Испания (230,6 минг) эгаллаб турибди.

Дунёда COVID-19 коронавирус инфекцияси оқибатида вафот этганлар сони бўйича ҳам АҚШ етакчилик қилмоқда — 88 754. Шу билан бирга, Европа давлатларида антирейтингнинг етакчиларида кузатилаётган ўлим даражаси 10 фоизга ортиқроқ.

Россияда ўтган бир сутка ичида 9,2 минг кишида коронавирус аниқланган. Мамлакатда ҳозирга қадар 63 166 киши соғайган бўлса, 2537 бемор вирус қурбонига айланган. Бутун мамлакат бўйлаб пандемия бошланганидан буён коронавирусга 6,6 миллиондан ортиқ тест ўтказилган.

Ўзбекистонда 17 май соат 10:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2741 нафарга етди. Мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони эса 2213 нафарга етган, 11 нафар бемор эса инфекция асоратлари оқибатида вафот этган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 126
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 131
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 194
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 28
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 157
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 295
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 64
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 73
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 126
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 35
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 56
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 131
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 194
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 120
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 28
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 36
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 105
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 151
  • Бўлимлар