«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 05:54
ЎЗO‘Z

"Бу жавоб сиздан эмас, балки парда ортидаги кишидандир"

17 мая, 09:15 3 596 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
"Бу жавоб сиздан эмас, балки парда ортидаги кишидандир" Кўпчилигимиз машҳур олимлар ва уларнинг таржимаи холлари, тарихлари билан қизиқамиз. Лекин Ислом тарихида шундай аёллар бўлганки илм ва тақвода эркаклардан қолишмаганлар. Қуйида ўша аёл олималардан бъзилари билан танишамиз.

Карима бинт Муҳаммад бинт Аҳмад ал-Марвазия (363-463 ҳ.) - машҳур муҳаддислардан бири эди. У асрнинг энг буюк фақиҳлари ва муҳаддисларига дарс берган. Улардан: Ҳофиз Хатиб ал-Бағдодий, Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Наср ал-Ҳумайдий, Ҳафиз Абу Толиб Ҳусайн ибн Муҳаммад Аз-Зайнабий, Абул-Маҳосин ал-Мисрий ва бошқалар. У Саҳиҳул-Бухорийнинг етказувчиси бўлган ва унинг исми ушбу китоб билан чамбарчас боғлиқ. Муҳаддиса Умм Киром – турмушга чиқмай, ҳаётини илм талабида ўтказишга бағишлаган.

Абу Бакр ибн Мансур дейди: "Мен отамнинг, сизлар Карима каби одамни кўрганмисиз? – деганини эшитганман", дейди.

Зейнаб бинт Камол (740 ҳ.) - бутун ҳаётини илмга бағишлаган муҳаддиса. Илм унга бу ҳаётнинг барча лаззатлари ва жозибаларига соя солиб турарди.

У илм талабида кўплаб олимлардан дарс олган. Улар орасида Муҳаммад ибн Абдулҳодий, Хатиб Мардо, Иброҳим ибн Халил, Абу Фаҳм Лайданий, Аҳмад ибн Абдуддоим бор эди. Зайнаб бинт Камол Иброҳим ибн Маҳмуд ибн ал-Хайирдан, Зайнаб ал-Бақдориядан ижоза олган ягона одам бўлган. Шунингдек, Абу Наср ибн Алик, Ибн Муна Ан-Наҳроний, Абдулхолиқ Ан-Наштабарий каби Ислом оламининг турли бурчакларида яшаган кўплаб бошқа буюк олимлардан ҳам ижоза олган.

Шунингдек, Имом аз-Заҳабийдек кўплаб буюк олимлар унинг шогирдлари ҳисобланади.

Буюк ва олижаноб олим Даҳма бинт Яҳё (837 ҳ.) имом Аҳмад ибн Яҳёнинг синглисидир. Усулул фиқҳ соҳасида муҳим асарлар муаллифи. Шулардан "Ал-Азҳар" китобида тўрт жилдли, "Шарҳ Манзуматул-Куфий", "Мухтасар Мунатаҳа фи усул ал-фиқҳ", "Завоҳир" китобларига шарҳ ёзган. Унинг қаламига мансуб шеърлар ҳам қолган.

У акаси Имом Аҳмад инб Яҳёдан илм ўрганган. У Саид Муҳаммад ибн Абу Фазойилга турмушга чиққан.
Фотима бинт Имом Аҳмад ибн Яҳё фиқҳ соҳасидаги илми билан танилган олима бўлган.

Унинг эри имом Мутаҳҳар талабалари томонидан сўралган саволга жавоб тополмагач унга мурожаат қиларди. Ва у жавоби билан уларнинг олдига чиққач, улар ҳазиллашиб: "Бу жавоб сиздан эмас, балки парда ортидаги кишидан", дер эдилар

Оиша бинт Юсуф ал-Бауния (922 ҳ.) - аёллар орасида энг буюк, олижаноб ва катта билимга эга олимлардан. Фиқҳ, Наҳв ва бошқа фанлар бўйича кўплаб китоблар ва шарҳлар муаллифи. Болаликдан илмга қизиққан, Қоҳира ва Дамашқ мадрасаларида таҳсил олган.

Умм Абдулваҳҳоб бинт Қози Ҳусайн ибн Исмоил ал-Маҳамилий. Қуръон ҳофизаси, фиқҳ, наҳв ва фароиз илмларида мукаммал бўлган. У ўз даврининг Шофий мазҳабидаги энг илмли фақиҳлардан бири бўлган. У ўша даврнинг энг буюк олимлари билан бирга фатво берган.

Имом Заҳабий, Имом Зуҳрий, Имом Молик, Имом Аҳмад, Абу Яъло, Абу Саъд ас-Саманий, Ҳофиз Ибн Ҳажар, Ибн Асокир, Ибн Жавзий, Ибнул-Қаййим каби буюк имомлар ҳам аёл устозлардан дарс олганлар.

Ёқуб Умар




Мавзуга оид янгиликлар
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 0
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 42
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 86
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 126
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 31
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 184
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 42
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 124
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 41
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 47
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 88
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 41
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 91
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 86
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 126
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 330
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 164
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 31
  • Бўлимлар