«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 00:00
ЎЗO‘Z

Гонконгда кўзни ёшлантирувчи газ таъмига эга музқаймоқ сотувга чиқарилди

16 мая, 21:03 2 342 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Гонконгда кўзни ёшлантирувчи газ таъмига эга музқаймоқ сотувга чиқарилди Гонконгда кўзни ёшлантирувчи газ таъмига эга музқаймоқ сотила бошланди. Унинг асосини полиция 2019 йилги норозилик намойишини тарқатиб юборишда ишлатган қора қалампир зираворлари ташкил этади, деб хабар беради Associated Press.

«Унинг таъми худди кўзни ёшлантирувчи газ каби. Биринчи қошиқдан сўнг нафас олиш қийинлашади. У ростан ҳам жуда аччиқ. Одамнинг тезда сув ичгиси келади. Бу мен ҳис қилган оғриқларни ёдга солади», — дейди норозилик намойиши иштирокчиси Анита Вонг.

Музқаймоқ дўконининг эгаси Гонконгда ўтказилган намойишларни қўллаб-қувватлашини тан олган.

«Биз одамларга норозилик намойишида иштирок этавериш кераклигини ёдга солувчи ва жўшқинликни йўқотишга йўл қўймайдиган таъмни яратишни истадик», — дейди Вонг.

Унинг сўзларига кўра, кўзни ёшлантирувчи газ таъмини яратиш учун кўплаб масаллиқларни татиб кўришга тўғри келган, масалан, васаби ва хантал, бироқ энг маъқули қора қалампир бўлган.

Гонконг ҳукуматининг маълумотларига кўра, норозилик намойиши вақтида 16 мингдан ортиқ кўзни ёшлантирувчи ўқлар отилган.
Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг август-сентябрь ойларида экстрадиция тўғрисидаги қонун сабаб Гонконгда норозилик намойишлари ўтказилган эди. Ушбу қонун Хитойдан Гонконгга қочган диссидентларга қарши қаратилган. Кейинроқ Гонконг маъмурияти раҳбарияти ушбу қонун лойиҳасини қайтариб олганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 1
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 1
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 68
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 187
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 119
  • Қуддусда Туркия фуқароси исроиллик полициячига пичоқ билан ҳужум қилди 03 мая, 20:30 89
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 0
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 0
  • Аббосбек Файзуллаев “кашфиётлар” қаторида 03 мая, 22:29 0
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 2
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 14
  • Ўзбекистон ва Италия ҳашаматли сайёҳлик поездини йўлга қўяди 03 мая, 21:19 7
  • Президент АҚШ, Хитой ва Европанинг етакчи компаниялари раҳбарларини қабул қилди 03 мая, 20:53 6
  • Қуддусда Туркия фуқароси исроиллик полициячига пичоқ билан ҳужум қилди 03 мая, 20:30 36
  • Буюк Британия ва Украина 100 йиллик ҳамкорлик бўйича музокараларни бошлади 03 мая, 20:05 26
  • Эркин Комилов Шерали Жўраев билан ўтган ёшлиги ва Зулхумор Қодирова ҳақида нималарни гапирди? 03 мая, 19:36 138
  • Ўзбекистон матбуот эркинлиги рейтингида 11 поғонага пастлади 03 мая, 19:13 34
  • Саудия Арабистонида 100 минг нафаргача ўзбекистонликлар доимий ишга жойлаштирилиши мумкин 03 мая, 18:53 58
  • Бўлимлар