«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 21:52
ЎЗO‘Z

АҚШда коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг ўсиши ҳақида махфий маълумотлар тарқалди

13 мая, 11:50 3 173 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШда коронавирус билан касалланиш ҳолатларининг ўсиши ҳақида махфий маълумотлар тарқалди Фото: Getty Images
NBC News нашри Оқ уй томонидан эълон қилинмаган АҚШнинг кичик шаҳарларида коронавирус билан касалланганлар сонининг ўсгани ҳақидаги махфий маълумотларни эълон қилди.

Ушбу маълумотлар АҚШ президенти Дональд Трампнинг 7 майдаги мамлакатда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари камаяётгани ҳақидаги баёнотига мос келмайди.

Ҳужжатлардаги жадваллар, таҳлилий маълумотларга асосан ўнлаб ҳудудларда касалланиш ҳолатлари кўпайиб, 72,4 фоиз, яъни бир ҳафта аввалги кўрсаткичдан кескин ўсган. Хусусан, Нэшвилл штатининг Теннесси, Айова штатининг Де-Мойн, Техас штатининг Амарилло шаҳарларида кескин ўсиш кузатилган. Касалланишнинг рекорд даражадаги кўпайиши Кентукки штатининг Централ-Сити шаҳрида қайд этилган – 650 фоиз. Бундан ташқари, Шарлотт ва Канзас-Ситида ҳам касалланиш кўрсаткичи 200 фоизга ортган.

Коронавирусга чалиниш бўйича кўрсаткичлар АҚШда пандемиянинг аҳоли кўп катта ҳудудларидан ташқарида ҳам авжига чиқаётганидан дарак бермоқда. Коронавирус пандемияси кучайиб бораётганига қарамай мамлакатдаги айрим штатлар иш режимига қайтмоқда. Карантин чекловларни юмшатган дастлабки ҳудудлардан бири – Жоржия штати бўлди.

Аввал Financial Times газетаси Россияда COVID-19’дан вафот этганлар сони расмий маълумотлардагидан 70 фоизга кўпроқ бўлиши мумкинлигини қайд этганди. ЖССТ вакили Мелита Вуйнович РФда сунъий равишда коронавирусдан ўлганлар сонини камайтириб кўрсатиш ҳолатлари кузатилмаганини таъкидлаган.

12 май ҳолатига кўра, АҚШда 1,35 миллион кишида коронавирус инфекцияси аниқланган. 80,6 минг нафар бемор касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмган, 233 минг киши коронавирусдан тузалган.
коронавирус, махфий маълумот




Мавзуга оид янгиликлар
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 0
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 2
  • Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади 30 апр, 18:50 65
  • Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат 30 апр, 18:02 36
  • Эрон Афғонистон билан чегарасида бетон девор қуришни бошлади 30 апр, 17:39 80
  • НАТО раҳбари: “Украинага берган ваъдамизни бажармадик” 30 апр, 17:00 116
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 0
  • Тошкент вилоятида 17 та ноқонуний майнер давлатга 16 миллиард сўм зарар етказди 30 апр, 20:18 0
  • Президентнинг янги қарори бўйича маълумот берилди 30 апр, 19:54 1
  • Май ойида кутилаётган об-ҳаво маълумоти тақдим этилди 30 апр, 19:30 2
  • Green Card жавоблари қачон чиқиши эълон қилинди 30 апр, 19:13 11
  • Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади 30 апр, 18:50 63
  • Андижонда келин эрининг уйидан сепларини МИБ орқали қайтариб олди 30 апр, 18:28 20
  • Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат 30 апр, 18:02 35
  • Эрон Афғонистон билан чегарасида бетон девор қуришни бошлади 30 апр, 17:39 80
  • Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов клуби ихтиёрига қайтди 30 апр, 17:21 93
  • НАТО раҳбари: “Украинага берган ваъдамизни бажармадик” 30 апр, 17:00 116
  • Абдуқодир Ҳусанов Осиё Кубоги финалида Ўзбекистон термасига ёрдам бера олмайди 30 апр, 16:46 82
  • Бўлимлар