«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 06:52
ЎЗO‘Z

Трамп коронавирус пандемияси вақтида нима сабабдан тиббий ниқоб тақмаётганини тушунтирди

12 мая, 15:55 3 340 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трамп коронавирус пандемияси вақтида нима сабабдан тиббий ниқоб тақмаётганини тушунтирди Фото: Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп коронавирус пандемияси вақтида ҳеч кимга яқинлашмаётгани сабаб тиббий ниқоб тақишга эҳтиёж сезмаётганини билдирди. Бу ҳақда у Оқ уйда ўтказилган брифинг вақтида маълум қилди, деб хабар беради C-SPAN телеканали.

Унинг сўзларига кўра, Оқ уй ходимлари унга нисбатан масофа сақламоқда. «Мен ҳеч кимга яқинлашмаяпман», — дейди Трамп.
Президентнинг таъкидлашича, Оқ уйда барча ниқоб тақиб юрмоқда. «Бугун кимни учратган бўлсам, ниқоб тақиб олган эди», — дейди Америка етакчиси.

The Wall Street Journal’нинг ёзишича, Оқ уй ходимларига бино ичида тиббий ниқобда юриш мажбурияти юкланган. Бунда фақат ўз иш столи олдида ўтирганда ниқобни ечиб қўйиш мумкин.

Президент администрациясининг таъкидлашича, Трамп ва вице-президент Майкл Пенс ҳимоя воситаларини тақиб юришга мажбур эмас. Нашрнинг маълумотларга кўра, бу каби кўрсатма Оқ уйнинг икки нафар ходимида коронавирус аниқланганидан сўнг берилган.
Аввалроқ АҚШ вице-президентининг матбуот котибида коронавирус аниқлангани тўғрисида хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойининг бошларида Дональд Трамп аҳолига ниқоб тақишни тавсия қилгани, лекин ўзи бу тавсияга амал қилмаслигини айтган эди.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони 1,347 миллиондан, COVID-19 қурбонлар эса — 80 минг кишида ошган.
Трамп, коронавирус




Мавзуга оид янгиликлар
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 0
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 0
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 45
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 39
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 72
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 59
  • Сўнгги янгиликлар
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 0
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 45
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 22
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 39
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 40
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 72
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 59
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 49
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 171
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 37
  • Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг” 01 мая, 22:00 154
  • Франциялик таниқли актёр Жерар Депардье жинсий тажовузда айблаб, ҳибсга олинди 01 мая, 21:36 103
  • Бўлимлар