«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 09:06
ЎЗO‘Z

Европада коронавирусни лаборатория шароитида енга олган антитана яратилди

06 мая, 15:40 2 566 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Европада коронавирусни лаборатория шароитида енга олган антитана яратилди Фото: Kena Betancur / Getty Images
Европалик олимлар коронавирусни лаборатория шароитида енга олувчи моноклон антитана яратишди.
Бу ҳақда Nature Communications нашрида чоп этилган тадқиқотда маълум қилинди.

Олимлар инсон иммун ҳужайралари ишлаб чиқарувчи оқсилларга ўхшаш тажрибавий антитанани олишга муваффақ бўлишган. Бундай антитаналар патогеннинг муайян қисмини таниб, айнан унга таъсир қилади.

Утрехт университетида нидерландиялик ва немис олимлари ўтказган тадқиқотда таъкидланишича, янги ишланмани ҳозирча дорилар ишлаб чиқаришда қўллаб бўлмайди, чунки уни аввал ҳайвонлар ва одамларда синовдан ўтказиш лозим. Бироқ келгусида ишланма нафақат коронавирусга чалинишнинг олдини олиши ёки унга чалинганларни даволаши, балки коронавирус билан боғлиқ ёки у чақирувчи касалликларни енга олиши мумкин.

47D11 деб номланган ушбу антитана коронавирусга тож кўринишини берувчи ва унга инсон ҳужайраларига киришга имкон берувчи найзасимон оқсилига таъсир қилади. Тажрибалар давомида антитана нафақат коронавирусни, балки ундан аввалроқ пайдо бўлган “ўтмишдоши” ва SARS касаллигини келтириб чиқарган коронавирусни ҳам енга олган.

Олимлар тажрибалар давомида коронавируснинг оқсилига турли антитаналарни ишлаб чиқиш учун генетик модификация қилинган сичқонлардан фойдаланишган. Скринингдан кейин 47D11 антитанаси вирусни нейтралловчи фаоллик намоён қилгани аниқланган. Шундан кейин олимлар бу антитананинг инсон учун версиясини яратиш учун уни ўзгартиришган.

Олимларнинг таъкидлашича, юқоридаги натижалар клиник шароитларда ҳам тасдиқланишини кўриш ҳамда антитана вирусни қанчалик енга олиши борасидаги хулоса қанчалик тўғри эканини билиш учун қўшимча тадқиқотлар ўтказиш зарур.

Апрель ўрталарида Сиэтлдаги Аллергик ва юқумли касалликлар миллий институти олимлари коронавирусга қарши тажрибавий вакцинани яратишганди. У мРНК-1273 деб номланган. Аввал у ҳайвонларда синаб кўрилган ва натижалар яхши чиққач, уни одамларда синаб кўришга қарор қилинган.

Синов учун 45 кўнгилли танлаб олинган. Ҳар бир синалувчига вакцинанинг муайян бир ҳажмдаги дозасини 28 кун оралиқ билан икки марта киритишга қарор қилинган. Киритилган дозалар турлича ҳажмда бўлган (25, 100 ва 150 мкг). Синалувчилар соғлиғи ортидан 2021 йил баҳоригача кузатув олиб борилади.

Вакцина биринчи бўлиб синалган америкалик Женнифер Халлер вакцина киритилгандан кейин нимани ҳис қилгани ҳақида сўзлаб берган. 44 ёшли аёлнинг айтишича, вакцина унинг чап елкасига киритилган. Бу жараён бир неча сониягина давом этган. “Биринчи кун менда бироз ҳарорат кўтарилди. 2-кун қўлим қаттиқ оғриди. Шу билан ҳаммаси ўтиб кетди”, деб маълум қилганди аёл. Унинг таъкидлашича, коронавирусдан вакцина киритилиши гриппдан вакцина киритишга ўхшаш бўлган.
коронавирус, антитана




Мавзуга оид янгиликлар
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 2
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 53
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 81
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 120
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 148
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 38
  • Сўнгги янгиликлар
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 2
  • Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади: "Улар жуда олдинлаб кетишган" 05 мая, 06:55 47
  • Хомяков "Андижон"нинг Суперлигадаги илк мағлубияти ҳақида қандай изоҳ билдирди? 05 мая, 06:26 30
  • Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат" 05 мая, 06:00 23
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 53
  • Карло Анчелотти Арда Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди 05 мая, 05:30 41
  • Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди 05 мая, 05:12 25
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 91
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 304
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 81
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 87
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 152
  • Бўлимлар