«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 22:19
ЎЗO‘Z

Трамп коронавирус лабораторияда яратилганини исботловчи далиллар борлигини айтди

01 мая, 16:08 2 878 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трамп коронавирус лабораторияда яратилганини исботловчи далиллар борлигини айтди Фото: AP Photo
АҚШ президенти Дональд Трамп коронавируснинг Хитойнинг Ухань шаҳридаги лабораториядан келиб чиққанидан далолат берувчи маълумотларга эга эканлигини билдирди. Бу ҳақда у Оқ уйда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилган.

«Ҳа, бор», — деган у вируснинг Хитой лабораториясида сунъий келиб чиққани тўғрисида унинг ишонч билан гапиришига имкон берувчи бирор маълумот борми, деб сўраган журналистнинг саволига жавобан. Шу билан бирга, Трамп Америка расмийлари текширув ўтказаётганини айтиб, бу ҳақда батафсил маълумот беришдан бош тортган.

Аввалроқ АҚШ разведкаси коронавируснинг сунъий яратилганини тасдиқловчи далилларни топмагани хабар берилган эди. Американинг The Washington Post газетаси коронавирусга чалиниш бўйича дастлабки ҳолат ҳақида яна турли назариялар тарқалишининг олдини олиш мақсадида Хитой ҳукуматини биринчи одам касалланиши шарт-шароитлари тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилишга чақирган.

Эслатиб ўтамиз, январь ойи охирида АҚШ республикачи-сенатори Том Коттон коронавируснинг сунъий равишда яратилганини тахмин қилган ва Хитойда ягона 4-даражадаги, дунё бўйича энг хавфли патоген микроорганизмлар устида ишловчи лаборатория мавжудлигини билдирганди.

Бундан ташқари, Fox News телеканали ҳам коронавируснинг Уханда лаборатория шароитида яратилганини тахмин қилган. Телеканал коронавируснинг кутилмаганда институт ходимларидан бири тасодифан инфекцияни юқтириб олиши оқибатида тарқалиб кетган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги гипотезани илгари сурган.

Нобел мукофоти соҳиби Люк Монтане ҳам вируснинг Ухандаги лабораторияда ишлаб чиқилгани ҳақида фикр билдирган.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Чжао Лицзян эса ушбу тахминларга жавобан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавируснинг сунъий синтез оқибатида пайдо бўлганлигини тасдиқламаганини қайд этган. Ухань вирусология институти раҳбари Юань Чжимин бугунги кун олимлари янги турдаги коронавирусдек вирусни сунъий тарзда яратиш учун етарли билимга эга эмас, деб айтган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти эса коронавирус келиб чиқиши ҳайвонларга бориб тақалади, деб ҳисобламоқда.
коронавирус, лаборатория, далиллар




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россиянинг “Кушевская” аэродромига дронлар ҳужум қилди 28 апр, 21:39 21
  • Украина ташқи ишлар вазири Путинни “сиёсий ҳайвон” деб атади 28 апр, 21:19 58
  • Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди 28 апр, 20:11 75
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 260
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 59
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 224
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қашқадарё вилоятидаги қишлоқ “Туризм маҳалласи” мақомини олди 28 апр, 22:00 0
  • Россиянинг “Кушевская” аэродромига дронлар ҳужум қилди 28 апр, 21:39 21
  • Украина ташқи ишлар вазири Путинни “сиёсий ҳайвон” деб атади 28 апр, 21:19 58
  • Москва аэропортларида 1000 га яқин тожикистонлик қолиб кетди 28 апр, 20:11 75
  • Индонезия U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистоннинг нега кўп гол уриб, дарвозасидан тўп ўтказмаслигини билиб олдим" 28 апр, 19:43 215
  • Тимур Кападзе Индонезияга қарши кечадиган ярим финал баҳсидан олдин нималар деди? 28 апр, 19:24 162
  • Футзал. Эрон 13 карра Осиё чемпионлигини қўлга киритди 28 апр, 19:17 70
  • Хосе Венансио Лопес: Баъзи вазиятларда ўзимиз назоратни йўқотдик 28 апр, 18:50 47
  • Фронтдаги вазият: РФ армияси Донецк областида мудофаани ёриб ўтди 28 апр, 18:47 260
  • “Титаник”даги энг бой йўловчининг соати 1,4 млн долларга сотилди 28 апр, 18:00 59
  • Швецияда аёл полиция ҳимоясида Қуръонни ёқиб юборди (видео) 28 апр, 17:43 224
  • Фаластин президенти: “Исроилнинг Рафаҳдаги амалиёти яқин кунларда бошланади” 28 апр, 17:20 70
  • Бўлимлар