«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 13:15
ЎЗO‘Z

АҚШ коронавирус учун Хитойни иқтисодий жазоламоқчи - ОАВ

01 мая, 10:16 2 543 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШ коронавирус учун Хитойни иқтисодий жазоламоқчи - ОАВ Фото: AFP/Getty Images
АҚШ президенти маъмурияти Хитойни коронавирус ҳақида ҳақиқатни яширгани учун иқтисодий усуллар билан жазолаш режасини тузмоқда. Гап Пекинга нисбатан санкциялар киритилиши билан бир қаторда икки давлат ўртасидаги савдо шартларини қатъийлаштириш ҳақида бориши мумкин. Бу ҳақда Оқ уйдаги манбаларга таяниб CNN телеканали хабар берди.

Манбалар маълумотларига кўра, гап нафақат Трампнинг президент сайловлари арафасида йўл қўйган хатолари учун жавобгарликни Хитой зиммасига юклашга уриниши ҳақида бормоқда. Уларнинг таъкидлашича, Вашингтонда Хитой ва бошқа давлатлардан ўзларини масъулиятли тутиш талаб қилинмоқчи.

Биз иқтисодиётни кўтаришимиз лозим, шу сабабли эҳтиёткорлик билан ҳаракат қиламиз. Бироқ биз хитойликларга уларнинг ҳаракатлари жазоланиши кераклигини тушунтириб қўйиш йўлини топамиз”, деб айтган манбалардан бири.

Шу билан бирга, Вашингтонда махсус хизматлардан коронавирус манбаси Уҳандаги лаборатория эканлигининг исботларини топишни талаб қилган ҳолда, Хитойга нисбатан сиёсатни қатъийлаштириш учун сабаблар изланмоқда. Оқ уй маъмуриятида коронавирус авж олиши касалланган ҳайвонлар билан олиб борилган тажрибалар оқибати ёки Хитой ҳукумати яширган, лабораториядаги фавқулодда вазият бўлганини билишмоқчи.

Трампнинг ўзи эса 30 апрелда журналистларга АҚШ ва Хитой ўртасидаги муносабатларнинг ёмонлашиши, жумладан, Хитой ҳукуматининг АҚШга “миллиардлаб доллар” келтирган савдо келишуви учун АҚШда кузда ўтадиган президент сайловларида унинг мағлуб бўлишига интилаётгани сабабли юз берганини айтди. “Уларга президент сифатида уйқу босган Жо Байденни кўриш фойдалироқ, шунда улар Америка билан истаган нарсаларини қила оладилар”, деб айтган Трамп.

АҚШ ҳанузгача Хитой ҳукуматининг коронавирус пайдо бўлишига бирор алоқаси бўлганининг бирорта исботини келтира олмади. “Ўйлайманки, биз бунинг тагига етамиз”, деб айтган CNN манбаси ҳозирда коронавирус қаердан пайдо бўлганини умуман билиш мумкин-мумкинмаслиги ҳақидаги саволга жавобан.

Ваҳоланки, йил бошида, АҚШда ҳали коронавирусга чалиниш ва ундан ўлиш ҳолатлари ҳозиргидек кўп бўлмаганда, Трамп Хитой раиси Си Цзиньпинни Пекиннинг коронавирусга қарши амалга ошираётган саъй-ҳаракатлари учун мақтаган.
коронавирус, АҚШ, Хитой




Мавзуга оид янгиликлар
  • ОАВ: Марказий Осиё давлатлари дронлар билан қуролланмоқда 08 мая, 13:09 0
  • Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото) 08 мая, 12:22 0
  • Ҳиндистон аэропортида икки нафар ўзбекистонлик 5 кило олтин билан ушланди 08 мая, 12:00 1
  • БМТ Исроилни халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузганликда айблади 08 мая, 11:35 4
  • Си Цзиньпин Макронни омма олдида эътибордан четда қолдирди 08 мая, 11:16 58
  • Путин Россияда туғилишни кўпайтиришга буйруқ берди 08 мая, 10:16 79
  • Сўнгги янгиликлар
  • Олимпиадага чиққан футболчилар қанча мукофот пуллари олгани маълум бўлди 08 мая, 12:50 0
  • Голливуднинг энг уятчан юлдузлари (фото) 08 мая, 12:22 0
  • Ҳиндистон аэропортида икки нафар ўзбекистонлик 5 кило олтин билан ушланди 08 мая, 12:00 0
  • БМТ Исроилни халқаро ҳуқуқнинг барча нормаларини бузганликда айблади 08 мая, 11:35 4
  • Си Цзиньпин Макронни омма олдида эътибордан четда қолдирди 08 мая, 11:16 58
  • Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди 08 мая, 10:58 39
  • Онколог татуировка ишқибозларини жиддий огоҳлантирди 08 мая, 10:35 19
  • Путин Россияда туғилишни кўпайтиришга буйруқ берди 08 мая, 10:16 79
  • Россиялик хакер учун 10 миллион доллар ваъда қилинди 08 мая, 09:53 106
  • “Челси”нинг энг ёмон ўйинчилари номи айтилди 08 мая, 09:30 52
  • Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида отишма содир бўлди 08 мая, 09:27 112
  • Ўзбекистонда Венгрия ва Европа компаниялари учун махсус иқтисодий зона ишга туширилади 08 мая, 08:57 24
  • Бўлимлар