«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 08:58
ЎЗO‘Z

Америка миллий институти раҳбари коронавирусни даволаш дорисини топди

30 апр, 21:46 4 508 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Америка миллий институти раҳбари коронавирусни даволаш дорисини топди Америка аллергик ва инфекцион касалликларни ўрганиш миллий институти раҳбари Энтони Фаучи (шу кунларда Америка қаҳрамони)нинг айтишича, коронавирус инфекциясини юқтирган ҳамда оғир аҳволда бўлган беморларга ремдесивир дорисининг фойда бериши яққол аниқ бўлди. Унинг сўзларига кўра, мазкур препаратни қўллаш натижасида беморда симптомлар 15 кун эмас, балки 11 кунда барҳам топади. Бу ҳақда интернетдаги манбаларга асосланиб Далетов.уз хабар берди.

Мутахассислар коронавирус инфекциясини юқтириб олган ва оғир аҳволда бўлган 197 нафар беморни 10 кун давомида ҳамда яна 200 нафар беморни беш кун давомида ремдесивир билан даволашган. Синовга олинган 397 нафар беморда пневмония аломатлари кўзга ташланган ва қонида кислород даражаси паст бўлган, аммо уларга ҳали сунъий нафас олиш аппарати керак бўлмаган. Беморларнинг ярми 14 кунлик даволанишдан сўнг касалхонани соғайиб тарк этган.

Ҳозирча дорини кўп сонли беморларда синовдан ўтказишмоқда. Препаратни ишлаб чиқарувчи Gilead компанияси яқин ҳафталарда тадқиқот ва синов натижаларини тўлиқ эълон қилиши кутилаяпти.

Қизиқ тарафи, мазкур дорининг синовдан яхши ўтганлиги ҳақидаги хабар ортидан нафақат Gilead компанияси акциялари, балки Америка фонд бозори ўса бошлаган.
коронавирус, даволаш, Энтони Фаучи




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тбилисидаги намойишлар: полиция қалампир газидан фойдаланди 02 мая, 08:53 0
  • АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади 02 мая, 08:32 1
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 80
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 51
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 79
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 64
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 2
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 80
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 50
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 79
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 37
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 63
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 64
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 97
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 88
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 85
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 218
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 42
  • Бўлимлар