«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 02:22
ЎЗO‘Z

Путин фойдаланадиган телефоннинг асосий «сирлари» маълум бўлди

28 апр, 00:03 4 621 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Путин фойдаланадиган телефоннинг асосий «сирлари» маълум бўлди Фото: Time
Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга президент Владимир Путиннинг махсус алоқа телефони қандай ишлашини тушунтириб берди. Бу ҳақда Песков «Москва. Кремль. Путин» дастурига берган интервьюсида маълум қилган.

Песковнинг сўзларига кўра, Путин ҳукумат аъзолари, администрация ходимлари ва бошқа лавозимдаги амалдорлар билан боғланиши учун биргина тугмани босса кифоя. Мамлакат раҳбари вакилининг таъкидлашича, бу каби алоқа тури янгилик ҳисобланмайди.

2020 йилнинг февралида Путин махсус телефон тармоғидан фойдаланишини маълум қилганди. Шу билан бирга, президент техник ривожланишни тўхтатиб бўлмаслигини, бироқ у ўзини янги гаджетларсиз қулай ҳис қилишини тан олган.

Аввалроқ Песков Путиннинг смартфонлардан фойдаланмаслиги ҳақида гапириб, буни смартфон фойдаланувчиси ўзи ва ҳаётини «омма учун кўргазмага» қўйиши билан изоҳлаган эди. Песковнинг қайд этишича, махсус алоқа телефонлари барча гаджетлардан узоқ умр кўради.

COVID-19 пандемияси фонида барча масофадан туриб ишлашга ўтди, Путин ҳам бундан истисно эмас. 1 апрелдан бошлаб Россия президенти ўзининг Ново-Огарёводаги қароргоҳида ишламоқда. Бироқ мамлакат раҳбарининг коммуникацияси фақатгина телефон эмас, балки видеоалоқа сервислари орқали ҳам амалга оширилмоқда.

OSINT мутахассисларининг аниқлашича, Путин видеоконференцалоқа тизимида Американинг Polycom компанияси маҳсулотидан фойдаланади. Буни етказиб бериш Москвадаги «Стэл» компанияси ва «Ростелеком» ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида амалга оширилган бўлиши мумкин. Таъкидланишича, барча муҳим амалдорлар Polycom’дан фойдаланади.
Путин, Россия президенти, телефон




Мавзуга оид янгиликлар
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 14
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 9
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 85
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 54
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 310
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 104
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон олий раҳнамоси президент авиаҳалокатга учраганига муносабат билдирди 20 мая, 01:37 14
  • Виталий Левченко: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмас эдик" 20 мая, 01:29 6
  • Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" 20 мая, 01:22 5
  • Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди 20 мая, 00:08 9
  • Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди 19 мая, 23:45 85
  • Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди? 19 мая, 23:20 54
  • Миржалол Қосимов: "Бугун очиқ футбол гувоҳига айландик" 19 мая, 23:01 40
  • Иван Бошкович: "Жами 8 та гол урилган ўйинда натижа биз учун кўнгилдагидек бўлмади" 19 мая, 22:45 42
  • Пара дзюдочиларимиз Тбилиси Гран-присини 5 та медаль билан якунлашди 19 мая, 22:40 24
  • Собиқ разведкачи: F-16 қирувчилари Украина учун лаънатга айланади 19 мая, 22:30 310
  • АПЛ. “Манчестер Сити” кетма-кет 4 марта Англия чемпионлигини қўлга киритди 19 мая, 22:08 86
  • Эрдўғон 1997 йилги тўнтаришда айбланган генералларни афв этди 19 мая, 21:45 104
  • Бўлимлар