«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 15:53
ЎЗO‘Z

АҚШда коронавируснинг биологик қурол сифатида қўлланиши эҳтимоли ўрганилмоқда

24 апр, 23:50 2 769 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШда коронавируснинг биологик қурол сифатида қўлланиши эҳтимоли ўрганилмоқда Фото: WHO
Америкалик ҳарбийлар келгусида террорчилар коронавирусни қурол сифатида қўллай олиши эҳтимолини ўрганмоқдалар.
АҚШ ҳарбий разведкаси коронавируснинг биологик қурол сифатида қўлланиши мумкинлигини ўрганмоқда. Бу ҳақда Politico нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Шу билан бирга Пентагонда бу улар вирус лабораторияда яратилгани ҳақидаги тахминга ишонишларини англатмаслиги, бироқ разведка коронавирус биологик қурол бўлиши мумкинлигини билмоқчилиги таъкидлаб ўтилган.

Вирус ўз табиий ҳолатида техник жиҳатдан камроқ ривожланган гуруҳлар томонидан қўлланиши ёки биологик қурол бўйича илғор дастурларга эга давлатлар унинг кўрсаткичларини ўзгартириши мумкин”, деб айтган АҚШ мудофаа вазирининг ядровий, кимёвий ва биологик ҳимоя дастурлари бўйича собиқ ёрдамчиси Энди Вебер.

Бошқа манбанинг таъкидлашича, душман табиий йўл билан кимнидир зарарлаши, бу одам эса уни “керакли жойда” тарқатиши мумкин.
Биотеррорчилик нуқтаи назаридан коронавирус жуда очиқ. Унинг намуналари бутун дунёда мавжуд”, деб айтган Вебер.

Биоҳимоя бўйича мутахассислар эса коронавирус ўта юқувчанлиги сабабли уни тарқатишга уринадиган ҳар қандай гуруҳга салбий оқибатлар олиб келиши сабабли қуролга айланиши даргумонлигини айтишмоқда. Бироқ Федерал қидирувлар бюроси экстремистик гуруҳлар аъзолари бир-бирларини вирусга чалингудек бўлсалар, уни тарқатишга чақираётган ҳолатларни қайд қилмоқда.

Аввалроқ Fox News телеканали коронавирус Уҳандаги лабораторияда яратилганини маълум қилганди. Телеканалнинг таъкидлашича, гўёки Хитой вирусни яратиб, “ўзининг вирусга қарши курашдаги имкониятлари АҚШ ва бошқа давлатларикидан қанчалик устунлигини қўрсатмоқчи бўлган”.

Бунгача олимлар халқаро гуруҳи коронавирус лабораторияда яратилган вирус эмаслиги, балки табиий йўл билан вужудга келгани ҳақидаги хулосага келишган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 0
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 2
  • Тожикистон ўз фуқароларини «ўта зарурат бўлмаса» Россияга бормасликка чақирди 28 апр, 08:41 116
  • АҚШ Украинага Patriot ҳаво-мудофаа тизимларининг янги тўпламини етказиб беради 28 апр, 06:00 81
  • Украина урушидаги вазият: АҚШнинг ёрдами кечикмадими? 28 апр, 00:30 334
  • Истанбулда кучли зилзила юз бериши айтилди 27 апр, 23:44 181
  • Сўнгги янгиликлар
  • Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистонни мағлуб этди ва бронза медалларини қўлга киритди 28 апр, 14:55 1
  • Хитойда торнадо беш кишининг умрига зомин бўлди (видео) 28 апр, 14:55 0
  • Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди. Нега? 28 апр, 14:28 1
  • Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари эълон қилинди 28 апр, 13:43 7
  • “Барса” икки юлдуз учун биттасини “қурбон” қилади 28 апр, 13:37 7
  • Сенсация! Афғонистон футзал бўйича жаҳон чемпионатига чиқди! 28 апр, 13:20 41
  • Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор ёғди 28 апр, 12:45 42
  • “Байер” янги асрнинг янги рекордини ўрнатди 28 апр, 12:20 26
  • Ҳарри Кейн такрорланмас рекорд ўрнатди 28 апр, 12:00 38
  • Футзал, Осиё кубоги. Ўзбекистон терма жамоасининг Тожикистонга қарши асосий таркиби 28 апр, 11:52 26
  • Салоҳ ва Клопп ҳамманинг олдида баҳслашди. «Ливерпул»да яна йўқотиш 28 апр, 11:36 74
  • “Ўзгидромет” 29 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво прогнозини эълон қилди 28 апр, 11:05 44
  • Бўлимлар