«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 19:58
ЎЗO‘Z

Коронавирусга қарши вакцинани одамларда синаб кўриш бошланди

24 апр, 08:50 3 540 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирусга қарши вакцинани одамларда синаб кўриш бошланди Европада, аниқроғи, Буюк Британияда коронавирус вакцинани одамларда синаб кўриш бошланди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.
Тадқиқотда 800 нафардан ортиқ кўнгиллилар иштирок этмоқда. Аммо дастлабки босқичда улардан фақат икки нафари вакцина билан эмланган. Кейинги босқичда кўнгиллиларнинг ярми янги вакцина билан, қолган ярми эса менингитга қарши дори воситаси билан эмланади.

Аммо уларнинг ҳеч бирига қайси вакцинани қабул қилгани айтилмайди. Мутахассисларнинг сўзларига кўра, энг ишончли натижаларни қўлга киритиш мақсадида шундай қарорга келинган.

Дори воситаси уч ой ичида Оксфорд университети олимлари томонидан яратилган. Профессор, вакцинолог Сара Гилбертнинг таъкидлашича, кўпчилик ушбу вакцинадан жуда кўп нарса кутмоқда.

Албатта, биз уни синаб кўришимиз ва маълумот тўплашимиз керак. Ҳақиқатан вакцина коронавирусга қарши самарали таъсирга эга бўлишига ишонч ҳосил қилсак, шундан кейин ундан оммавий равишда фойдалана оламиз“, дейди Сара Гилберт.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, айнан шу тадқиқотчилар гуруҳи Яқин Шарқда тарқалган коронавируснинг бошқа бир тури — “MERS”синдромига қарши вакцина ишлаб чиққан эди.

Олдинроқ Оксфорддаги Женнер институти директори Адриан Хилл Буюк Британияда вакцина тайёр бўлиши билан сентябргача ундан миллион доза ишлаб чиқарилиши ҳақида айтиб ўтган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Россия қўшинлари Украина шарқидаги иккита аҳоли пунктини тўлиқ эгаллади 06 мая, 19:37 2
  • Лавров: “АҚШдаги демократлар ва республикачилар Россияни душман деб билади” 06 мая, 19:13 1
  • Си Цзиньпин Фаластиндаги можарони ҳал қилиш шартларини айтди 06 мая, 17:57 1
  • Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди 06 мая, 16:34 23
  • АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади 06 мая, 16:10 33
  • Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди 06 мая, 15:25 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Наоя Иноуэ мексикалик рақибини нокаутга учратди 06 мая, 18:55 0
  • От спорти. Конкур бўйича яна бир турнир ўтказилди 06 мая, 18:18 0
  • Си Цзиньпин Фаластиндаги можарони ҳал қилиш шартларини айтди 06 мая, 17:57 1
  • Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди 06 мая, 16:34 23
  • АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади 06 мая, 16:10 33
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 50
  • Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди 06 мая, 15:25 119
  • Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди 06 мая, 15:00 45
  • Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда 06 мая, 14:38 75
  • Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли” 06 мая, 14:14 20
  • Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди 06 мая, 13:52 103
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 50
  • Бўлимлар