«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 18:24
ЎЗO‘Z

Италия ва испаниялик шифокорлар коронавируснинг яна бир аломатини аниқлади

16 апр, 23:36 5 775 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Италия ва испаниялик шифокорлар коронавируснинг яна бир аломатини аниқлади Фото: Getty Images
Италиялик ва испаниялик шифокорларнинг фикрича, оёқларда тошмалар бўлиши коронавирус инфекциясининг яна бир аломатларидан бири бўлиши мумкин, деб хабар бермоқда Metro'га таяниб Дарё нашри.

Қайд этилишича, COVID-19 ташхиси билан касалхонага ётқизилган ҳар 5 беморнинг бирида тери муаммолари кузатилган. Айниқса, ўсмирлар ва болаларда бундай белгилар кўпроқ учраган.

Испания педиатрлари ассоциациясида таъкидланишича, коронавирусдаги тошмалар сувчечак ёки қизамиқ билан кечадиган тошмаларга ўхшайди. Қизаришлар оёқ бармоқларида пайдо бўлади, кейинчалик кетиб, излари қолмайди.

Шифокорлар одамларни бундай тошмаларга жиддий қарашга ва улар пайдо бўлса, ўзларини изоляция қилишга чақирган. Шу билан бирга, биргина шу белгининг ўзидаёқ тиббиёт марказларига бормасликни, лекин улар пайдо бўлганда саломатлик ҳолатини диққат билан кузатиб боришни маслаҳат берган.

Аввалроқ Франциялик шифокорлар ҳам коронавируснинг шу каби янги белгиларини маълум қилган ҳамда бундай белгилар кузатилганда фуқароларни тиббиёт муассасаларига мурожаат қилишга чақирганди. ЖССТ вакили эса коронавируснинг энг яққол белгисини айтганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Сунъий интеллект қадимги юнон файласуфи Платоннинг қабрини топди 01 мая, 18:23 0
  • Халқаро суд: Германия Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга мажбур эмас 01 мая, 16:00 39
  • АҚШ марихуанани кучли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқаради 01 мая, 15:10 21
  • Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин 01 мая, 14:47 158
  • Данияда энди аёллар ҳам мажбурий ҳарбий хизматни ўтайди 01 мая, 14:00 56
  • Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй 01 мая, 13:31 102
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хоакин Бакли "қаттиқ" жангчи. Бироқ Нурсултон Рўзибоев... 01 мая, 17:38 2
  • Яширин иқтисодиёт бўйича қарор лойиҳаси Тадбиркорлик кенгаши таклифлари асосида қайта кўриб чиқилади 01 мая, 17:13 1
  • Бухорода ёдгорликларни таъмирлашга ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилинди 01 мая, 16:48 16
  • Аббосбек Файзуллаев ҳам Осиё кубоги финалида ўйнамайди 01 мая, 16:28 56
  • Халқаро суд: Германия Исроилга ҳарбий ёрдамни тўхтатишга мажбур эмас 01 мая, 16:00 39
  • Шармандага шаҳар кенг 01 мая, 15:34 175
  • АҚШ марихуанани кучли гиёҳванд моддалар рўйхатидан чиқаради 01 мая, 15:10 21
  • Эксперт: Ғарб Россия ғалабасидан кейин қувғиндаги Украина ҳукуматини яратиши мумкин 01 мая, 14:47 158
  • Надаль Мадриддаги мағлубиятига эмоционал тарзда муносабат билдирди 01 мая, 14:24 38
  • Данияда энди аёллар ҳам мажбурий ҳарбий хизматни ўтайди 01 мая, 14:00 56
  • Ҳар бир қизнинг орзуси: турк сериалларидаги энг чиройли 4 та тўй 01 мая, 13:31 102
  • Рогов: Америка қўшинларининг Украинада пайдо бўлиши "очиқ ишғол" бўлади 01 мая, 13:03 288
  • Бўлимлар