«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 02:00
ЎЗO‘Z

АҚШ Давлат котиби коронавирус тарқалишида бош айбдор кимлигини айтди

14 апр, 17:55 5 678 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШ Давлат котиби коронавирус тарқалишида бош айбдор кимлигини айтди Фото:«Getty Images»
АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Хитой раҳбариятини коронавирус эпидемияси хусусидаги ҳаққоний маълумотларни яширганликда айблади.
«Афсуски, дастлаб Хитойнинг Уханида тарқалган ушбу вирус ҳақида, эпидемия ҳақида тез фурсатда хабардор бўлинмади. Негаки, Хитой ҳукумати, Хитой коммунистик партияси бу борадаги маълумотларни ўз вақтида тақдим этмади. Энг ачинарлиси, бунинг оқибатида дунё бўйлаб реал таҳдид юзага келди», – деди АҚШ бош дипломати Германиянинг Bild нашрига берган интервьюсида.

М.Помпео, айни чоқда, инфекция дунё, алалхусус, АҚШ бўйлаб тарқалгани учун айбдорлар жазоланиши, етказилган зарар ундирилишини қайд этган.
Қўшма Штатлар СOVID-19 инфекциясидан энг кўп жабр кўраётган мамлакат бўлиб турибди. Сўнгги маълумотларга қараганда, мамлакатда вирус юқтирганлар сони 587 минг, ўлим ҳолати эса 23600 дан ошиб кетди.

Давлат котибига кўра, ҳозирча Қўшма Штатлар бор куч ва диққатини шиддат билан тарқалаётган коронавирус пандемиясини енгишга йўналтиради. Хавф ортда қолгач эса, ушбу глобал ҳодисанинг сабаб-илдизларини жиддий тафтиш этилади.

Куни кеча Буюк Британия парламенти аъзолари ҳам шунга ҳамоҳанг айблов билан чиққан, коронавирус офати бартараф этилгач, расмий Пекин билан муносабатларни қайта кўриб чиқишга чақирган эди. Daily Express нашри хабарига кўра, қиролликда ўтказилган ижтимоий сўров қатнашчиларининг 55 фоизи эпидемия тарқалишида Хитой расмийларини айбдор санаган.

Коронавирус пандемияси юзага келганидан буён Ғарб мамлакатлари, хусусан, АҚШ ва Хитой ўртасидаги шундоқ ҳам мураккаб муносабатлар янада таранглашди.
Бундан аввалроқ Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Чжао Лицзянь коронавирус Уханда АҚШ ҳарбийлари томонидан атайин тарқатилганини иддао қилган эди.

Дипломатнинг дипломатия қоидаларига тўғри келмайдиган ушбу даъвоси Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида гўё қанот боғлаб учди ва шов-шувларга сабаб бўлди. АҚШ Давлат департаменти Хитой элчисини суҳбатга чақириб, масъулиятсизларча берилган баёнот борасида изоҳ талаб қилди.

Хитой ҳукуматига қарашли Global Times газетаси эса коронавирус Пентагон томонидан тарқатилгани ҳақидаги фитна назариясини «исботлаш»га уринди.

Уханда номаълум хасталик 2019 йил декабрь (айрим манбаларга кўра, ноябрь) ойида қайд этилган. Хитой расмийлари эса янги эпидемия ҳақида 2020 йил 20 январда маълум қилган. Февраль ойи ўрталарига қадар ушбу вирус асосан Хитой бўйлаб ёйилган. Кейин эса у вабо каби бутун дунёга тарқалди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йил 11 март куни коронавирус тарқалиши ҳодисасини пандемия дея эълон қилди. Cайёрамиз бўйича ушбу инфекцияга чалинганлар сони 2 миллионга яқинлашиб қолди.

С.Салим




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 11
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 37
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 131
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 78
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 237
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 150
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 37
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 13
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 4
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 11
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 110
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 55
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 37
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 131
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 136
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 48
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 80
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 78
  • Бўлимлар