«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 06:26
ЎЗO‘Z

АҚШ президентлигига номзод Жо Байденнинг собиқ ходимаси уни жинсий тегажоғликда айблади

13 апр, 20:21 2 936 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
АҚШ президентлигига номзод Жо Байденнинг собиқ ходимаси уни жинсий тегажоғликда айблади Фото: AP
АҚШнинг собиқ вице-президенти Жо Байденнинг собиқ ходимаси Тара Рид сиёсатчини жинсий тегажоғликда айблади. Сиёсатчининг сайловолди штаби бу айбловни рад этди. Бу ҳақда Meduza'га таяниб Дарё хабар берди.

Байденнинг сайловолди кампаниясида коммуникациялар бўйича директор Кейт Бэдингфелднинг маълум қилишича, бундай баёнотлар мустақил матбуот томонидан пухта ўрганилиши керак. Қайд этилишича, бу баёнот ҳақиқат эмас, бу ҳолат ҳеч қачон юз бермаган.

Тара Рид 25 мартдан бошлаб бир нечта интервью берган ҳамда уларда Жо Байден унга нисбатан 1993 йилда, қисқа вақт давомида сиёсатчининг Сенатдаги офисида ёрдамчи бўлиб ишлаган вақтида тегажоғлик қилганлигини айтган. Рид 9 апрель куни полицияга мурожаат қилган ва исми маълум қилинмаган шахс томонидан унинг жинсий дахлсизлигига қилинган тажовуз қурбони бўлганини билдирган. Тара Рид томонидан берилган аризада Жо Байденнинг исми кўрсатилмаган, бироқ аёл гап айнан Байден ҳақида кетаётганини айтган.

Тара Риднинг таъкидлашича, унинг раҳбари Байденга спорт сумкасини олиб боришни сўраган, Рид сумкани олиб борганда, Байден уни деворга сиқиб, тегажоғлик қилган. Риднинг айтишича, у мазкур воқеадан сўнг, жинсий тегажоғлик қурбони бўлгани ҳақида ўзидан юқори турувчи ходимларга айтган.

Сиёсатчининг офисида Рид билан бир даврда ишлаган кишиларнинг маълум қилишича, улар Байден томонидан Тара Рид ёки бошқа аёлларга нисбатан бундай ҳаракатлар бўлганини эслай олмайди.

Тара Рид 2019 йилда Жо Байденни жинсий тегажоғликда айблаган саккиз нафар аёлнинг бири бўлган. Тара Риднинг айтган сўзларига кўра, Байден кўпчиликнинг олдида унинг бўйнига қараган, сочларини ушлаган ва аёлнинг ўзини ноқулай сезишига сабабчи бўлган. Бироқ Рид жинсий дахлсизликка қилинган тажовуз қурбони бўлгани ҳақида гапирмаган.

77 ёшли Жо Байден АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан ягона номзод саналади. Унинг номзоди 2020 йил август ойида партия сездида расман илгари сурилиши режалаштирилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 0
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 13
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 38
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 66
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 205
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 96
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 0
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 17
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 13
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 130
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 66
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 18
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 38
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 176
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 86
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 66
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 205
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 190
  • Бўлимлар