«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 08:48
ЎЗO‘Z

ОПЕК+ мамлакатлари нефть қазиб олишни қисқартириш тўғрисида келишув имзолади

13 апр, 09:28 1 934 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
ОПЕК+ мамлакатлари нефть қазиб олишни қисқартириш тўғрисида келишув имзолади Фото: Shutterstock
ОПЕК+ мамлакатлари 1 майдан нефть қазиб олишни суткасига қарийб 10 млн баррелга қисқартириш тўғрисида келишув имзолади. Бу ҳақда Кувайт энергетика вазири Холид ал-Фадил Twitter орқали маълум қилди.

«Биз 2020 йил 1 майдан ОПЕК+ томонидан нефть қазиб олишни суткасига қарийб 10 млн баррелга қисқартириш тўғрисида тарихий келишув имзоланганини эълон қиламиз», — деб ёзди у.

Қозоғистон энергетика вазирлигининг маълум қилишича, иштирокчилар 1 майдан икки ойга нефть қазиб олишни суткасига 9,7 млн баррелга қисқартириш тўғрисида келишиб олган.

Икки ойдан сўнг нефть қазиб олиш ҳажми ошиб боради: 2021 йил январгача қисқартириш суткасига 8 млн баррелни, ундан сўнг 2022 йил апрелгача 6 млн баррелни ташкил этади.

Аввалроқ ОПЕК+ мамлакатлари видеоконференция шаклидаги учрашувда бозордаги нархларни назорат қилиш мақсадида кунлик нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш бўйича келишиб олгани хабар қилинганди.

Йил бошидан буён «қора олтин» нархи 50 фоизга арзонлаб кетди. Нефть бозорига салбий таъсир қилган биринчи омил коронавирус сабабли бутун дунё бўйлаб ишлаб чиқаришнинг тўхтатилиши, давлат чегараларининг ёпилиши ва авиаалоқанинг тўхтатилиши бўлди. Иккинчи салбий омил эса Россия ва Саудия Арабистонининг ОПЕК+’нинг нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш бўйича келишувидан чиқиши ҳисобланади. Бунинг натижасида нефть нархи охирги 20 йил ичидаги минимум қийматгача тушиб кетди.

2016 йилда нефть қазиб олувчи давлатлар нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш бўйича битим тузганди. У нефть нархини 50 доллардан юқори қийматда ушлаб туришга имкон берганди. 2020 йил 1 апрелдан битим амал қилишдан тўхтади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 0
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 1
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 18
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 35
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 41
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 58
  • Сўнгги янгиликлар
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 1
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 4
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 18
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 53
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 35
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 82
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 41
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 234
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 104
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 30
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 58
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 248
  • Бўлимлар