«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 06:11
ЎЗO‘Z

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон касалхонадан чиқди

12 апр, 20:54 2 595 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон касалхонадан чиқди Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон касалхонадан чиқди. Бу ҳақда Downing Street’га асосланиб Sky News хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, бош вазир касалхонадан чиққанига қарамай, ҳали ишга киришмайди. У шаҳар ташқарисидаги Чекерс қароргоҳида шифокорлар назорати остида даволанишни давом эттиради.

«Бош вазир касалхонадан Чекерс қароргоҳига ўтказилди. Шифокорлар тавсиясига кўра у ҳозирча ишга киришмайдиган бўлди. Бош вазир Сент Томас касалхонасидаги ҳаммага миннатдорчилик билдириб, вирус юқтирганларнинг барчасига саломатлик тилаб қолади», деб Downing Street баёнотидан иқтибос келтирган Sky News.

Маълумот учун, Борис Жонсон ўзида коронавирус аниқлангани ҳақида 27 март куни твиттердаги саҳифасида маълум қилган ва касаллик аломатлари ўтиб кетавермагач, 6 апрель куни Лондондаги Сент Томас касалхонасига ётқизилганди. Уч кун давомида жонлантириш бўлимида даволанган Жонсон 10 апрель куни оддий палатага ўтказилганди.

Айни вақтда ҳукуматни ташқи ишлар вазири Доминик Рааб вақтинчаликка бошқариб турибди.
Аввалроқ Жонсон ҳаёти учун шифокорлардан қарздор экани ҳақида айтиб ўтганди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 181
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 153
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 237
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 30
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 166
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 309
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 106
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 118
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 181
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 51
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 78
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 153
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 237
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 140
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 30
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 45
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 122
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 173
  • Бўлимлар