«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 30 2024, 18:44
ЎЗO‘Z

Дунёнинг энг бой 100 кишиси пандемия сабабли 408 млрд доллар йўқотди

07 апр, 22:05 2 702 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунёнинг энг бой 100 кишиси пандемия сабабли 408 млрд доллар йўқотди Икки ой ичида дунёда миллиардерлар сони коронавирус пандемияси шароитида 20 фоизга камайиб, айни вақтда 2253 кишини ташкил қилмоқда.
Хусусан, сайёрамизнинг энг бой 100 кишисининг умумий бойлиги шу 2 ой ичида 408 млрд долларга камайган. Бундан Шанҳайнинг Hurun Institute ташкилоти маълумотлари дарак бермоқда.

Ушбу ташкилот ҳар йили дунёдаги миллиардерлар сони бўйича маъруза тайёрлайди ва унинг Hurun Global Rich List 20 рўйхати охирги марта 31 январда чиққан. Компания 6 апрелда эълон қилган махсус маърузада февраль-март ойлари учун маълумотлар келтирилган.

Ушбу рўйхатга кирган 100 миллиардернинг 86 фоизи февраль-март ойларида йўқотишларга учраган, 9 фоизи даромадини кўпайтира олган. Яна 5 фоиз миллиардерларнинг бойлиги ўзгармаган. Умуман олганда миллиардерлар кунига 75 млн доллардан йўқотишган.

Энг катта йўқотишга француз миллиардери Бернар Арно учраган. LVMH Moet Hennessy Louis Vuitton компаниялари гуруҳи эгасининг бойлиги компания акциялари нархи қулагандан кейин январь ойидаги 107 млрд доллардан 77 млрд долларгача камайиб кетган.

Amazon компанияси бош ижрочи директори Жефф Безос охирги 2 ойида ичида 9 млрд доллар йўқотган, бироқ у ҳамон 131 млрд долларлик бойлик билан дунёнинг энг бой одами бўлиб қолмоқда.

Бу орада Zoom видеоанжуманлар платформаси асосчиси Юань Чжэннинг бойлиги 3,5 млрд доллардан 8 млрд долларгача кўпайган. Компания акциялари 2 ой ичида 2 баробар қимматлашган.

Hurun’нинг январдаги маърузасига кўра, дунёда 2816 минг миллиардер бўлган. Охирги 2 ой ичида уларнинг сони 20 фоизга қисқариб, ҳозирда 2253 нафарни ташкил қилмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат 30 апр, 18:02 1
  • Эрон Афғонистон билан чегарасида бетон девор қуришни бошлади 30 апр, 17:39 0
  • НАТО раҳбари: “Украинага берган ваъдамизни бажармадик” 30 апр, 17:00 34
  • АҚШда МХА собиқ ходими Россия фойдасига жосуслик қилгани учун 21 йилга қамалди 30 апр, 14:37 46
  • Афғонистонда қуролланган шахслар масжидда одамларни отиб ташлади 30 апр, 11:30 284
  • Қозоғистонда собиқ ички ишлар вазири қўлга олинди 30 апр, 11:13 167
  • Сўнгги янгиликлар
  • Эрон Афғонистон билан чегарасида бетон девор қуришни бошлади 30 апр, 17:39 0
  • Абдуқодир Ҳусанов ва Ҳожимат Эркинов клуби ихтиёрига қайтди 30 апр, 17:21 3
  • НАТО раҳбари: “Украинага берган ваъдамизни бажармадик” 30 апр, 17:00 33
  • Абдуқодир Ҳусанов Осиё Кубоги финалида Ўзбекистон термасига ёрдам бера олмайди 30 апр, 16:46 46
  • Тошкентдан Чорвоққа автобус қатнови бошланди 30 апр, 16:27 24
  • Тошкентда мебел цехи 1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди 30 апр, 16:05 8
  • Интернет-қароқчилик. Бунинг учун қандай жавобгарлик бор? 30 апр, 15:37 55
  • Соф қуйма олтин сотаётган шахслар қўлга тушди 30 апр, 15:15 44
  • Тошкент вилоятида икки йигит такси ҳайдовчисининг жонига қасд қилмоқчи бўлди 30 апр, 14:49 111
  • АҚШда МХА собиқ ходими Россия фойдасига жосуслик қилгани учун 21 йилга қамалди 30 апр, 14:37 46
  • Ўзбекистонда уй-жой ва автомобиллар олди-сотдиси нақд пулсиз шаклга ўтказилиши мумкин 30 апр, 13:10 83
  • Тошкент марказидаги кўчалардан бирида асфалт ўпирилиб тушди 30 апр, 12:33 90
  • Бўлимлар