«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 01:02
ЎЗO‘Z

Коронавирусга чалинган Борис Жонсон шифохонага ётқизилди

06 апр, 08:19 2 525 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирусга чалинган Борис Жонсон шифохонага ётқизилди Фото: Matt Dunham / AP
Британия бош вазири Борис Жонсон коронавирусга чалингандан 10 кун ўтиб кўрикдан ўтказилгани шифохонага ётқизилди.
Таъкидланишича, бундай қарор уни даволовчи шифокор тавсиясига кўра қабул қилинган. Бош вазир офисида Жонсонда коронавирусга чалинганлик ташхиси қўйилгандан 10 кун ўтиб ҳам касаллик аломатлари сақланиб қолаётгани ва шу сабабли унинг шифохонага ётқизилиши эҳтиёт чораси эканлиги айтилган.

Таъкидланишича, Жонсонда юқори тана ҳарорати сақланиб турибди ва йўтал ўтмаяпти.
“Би-би-си” телеканали маълумотларига кўра, Жонсон шифохонада таҳлил топшириш учун қолади. Шунингдек, у ҳукумат ишини бошқаришда давом этади, бироқ ҳукуматнинг 6 апрелда коронавирус пандемиясига қарши курашга бағишланган йиғилиши ташқи ишлар вазири Доминик Рааб раислигида ўтади.

Бу орада Англия соғлиқни сақлаш тизими раҳбариятига яқин манбанинг хабар беришича, шифохонада Жонсонда ўпкани сунъий шамоллатиш ўтказилади.

Британия бош вазири коронавирусга чалингани 27 март куни маълум бўлган. Ўшанда Жонсон унда касаллик аломатлари – юқори тана ҳарорати ва йўтал пайдо бўлгандан кейин таҳлил топширишга қарор қилганини маълум қилган. Шундан кейин сиёсатчи карантинга кетиб, уйдан ишлашга қарор қилган.

2 апрелда Жонсон твиттерда видеомурожаат эълон қилиб, унда ўзини яхши ҳис қилаётгани, бироқ ҳали ҳам ҳарорати баландлиги ва шу сабабли карантинни давом эттиришини маълум қилган.

Бош вазирдан фарзанд кутаётган қайлиғи Кэрри Саймондс ҳам коронавирусга чалинган. У 4 апрелда бир ҳафта вирус аломатлари билан тўшакда ётганини маълум қилган. Саймондснинг таъкидлашича, ҳозирда унинг аҳволи яхшиланган.

Айни вақтда Британияда коронавирусга чалинганлар сони 47,8 минг нафарни, вафот этганлар 4934 нафарни ташкил қилмоқда. 24 мартдан бери мамлакатда карантин режими амал қилмоқда. Фуқароларга уйларидан озиқ-овқат маҳсулотлари ва биринчи эҳтиёждаги буюмлар хариди, ишга бориш, спорт билан шуғулланиш ва тиббий ёрдам олиш учунгина кўчага чиқишга рухсат берилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 0
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 21
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 83
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 68
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 187
  • Собиқ бош вазир сайлов участкасига киритилмади 03 мая, 21:43 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 0
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 0
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 0
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 0
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 59
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 32
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 21
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 83
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 107
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 36
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 70
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 68
  • Бўлимлар