«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 17:45
ЎЗO‘Z

Подъезддаги даҳанаки жанг отишмага айланди

05 апр, 17:15 2 193 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Подъезддаги даҳанаки жанг отишмага айланди Россиянинг Рязан вилоятидаги Елатма аҳоли яшаш масканидаги кўп қаватли уйлардан бирининг подъездида беш киши отиб ташланди. Улардан бири аёл киши бўлган.

Хабар қилинишича, 4 апрел, тунги соат 22.00да кўп қаватли уйнинг олдида бир гуруҳ ёшлар тўпланиб, қаттиқ шовқин кўтарган. Уларга шу уйда яшовчи 32 ёшли шахс танбеҳ бериб, шовқин туфайли фарзанди ухлай олмаётганини айтган.

Икки ўртада бошланган даҳанаки жанг кучая бошлагач, томонлардан бири подъездда гаплашиб олишни таклиф қилади. Кўп қаватли уйда яшовчи шахс бунга рози бўлади ва подъездга ўзи билан бирга ов милтиғини олиб чиқиб, тўрт эркак ҳамда бир аёлни отиб ташлайди. Вафот этганлар 22 ёшдан 31 ёшгача бўлгани айтилмоқда.

Хабар қилинишича, қотиллик содир этган шахс руҳий хасталиклар шифохонасида ишлаган. У ўқ узган ов қуролининг ҳужжатлари борлиги маълум қилинди.

Жиноят содир этилган вақтда гумонланувчининг рафиқаси ювиниш хонасида бўлгани ва фақат «ғалати пақиллаган овозларни» эшитганини билдириб ўтди. Полицияни эса воқеа шоҳиди бўлган қўшнилардан бири чақирган.

Таъкидлаш жоиз, Рязан вилоятида 30 мартдан буён «ўзини яккалаш» режими мавжуд бўлиб, аҳоли сутка давомида ўз яшаш жойидан бемақсад чиқмаслиги лозим.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди 06 мая, 16:34 0
  • АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади 06 мая, 16:10 1
  • Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди 06 мая, 15:25 4
  • Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди 06 мая, 15:00 14
  • Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди 06 мая, 13:52 64
  • Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда 06 мая, 12:40 86
  • Сўнгги янгиликлар
  • Етти нафар ўзбекистонлик меҳнат муҳожири Қозоғистондан чиқариб юборилди 06 мая, 16:34 0
  • АҚШ Исроил билан тинчлик ўрнатишга рози бўлгандан кейингина Ар-Риёд билан шартнома тузади 06 мая, 16:10 1
  • Тошкентдаги иссиқлик таъминоти оператори дарахт тагида қолиб кетган қизалоқ юзасидан муносабат билдирди 06 мая, 15:45 0
  • Қозоғистонлик миллиардер Англия клубини сотиб олди 06 мая, 15:25 4
  • Бразилияда сув тошқинлари: қурбонлар сони 75 кишига етди 06 мая, 15:00 14
  • Машҳур агент ПСЖга тўртта юлдузни тавсия қилмоқда 06 мая, 14:38 31
  • Роберт Левандовски: “Мбаппе футболчи ва шахс сифатида жуда ақлли” 06 мая, 14:14 10
  • Харкивга яна бомба зарбалари уюштирилди 06 мая, 13:52 64
  • Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда 06 мая, 13:29 31
  • Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги сайёҳлар алмашинуви пандемиядан олдинги даражага етди 06 мая, 13:06 17
  • Европа разведка хизматлари: Россия Европада диверсияларни режалаштирмоқда 06 мая, 12:40 86
  • Кутилмаган натижаларга бой Душанбе “Катта Дубулға” турнири якунига етди 06 мая, 12:15 94
  • Бўлимлар