«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 12:23
ЎЗO‘Z

Трамп ОПЕКни ноқонуний тузилма деб атади

05 апр, 11:26 1 919 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Трамп ОПЕКни ноқонуний тузилма деб атади Фото: Leonhard Foeger / Reuters
АҚШ президенти Дональд Трамп ОПЕКни монополия деб аташ мумкинлигии ва у АҚШга нисбатан адолатсиз муносабатда эканлигини айтди. У, шунингдек, Россия ва Саудия Арабистони нефти учун бож киритилиши мумкинлигини маълум қилган.

Трампнинг таъкидлашича, нефть экспортчи давлатларининг ОПЕК ташкилоти ўз-ўзини йўқ қилаётган ноқонуний тузилмадир. У бундай фикрни Оқ уйдаги брифингда айтиб ўтди.

Мен бутун умрим давомида ОПЕКга қарши чиқиб келганман, чунки у нима ўзи? Бу картел ёки монополия деб аташ мумкин бўлган ноқонуний тузилмадир”, деб айтган Трамп. Унинг таъкидлашича, ОПЕК АҚШга адолатсиз муносабатда бўлмоқда.

Трамп АҚШдаги минглаб, ўн минглаб иш ўринларини ҳимоялаш учун импорт қилинувчи нефтга божлар киритишга тайёрлигини айтган. “Агар бож киритишимиз керак бўлса, мен буни қиламан”, деб таъкидлаб ўтган Трамп.

У, шунингдек, Саудия Арабистони билан музокаралар ўтказганини ва подшоҳлик Россия билан нефтни қисқартириш бўйича битим тузишига умид қилишини айтган. Трампнинг айтишича, бунинг натижасида нефть қазиб олиш ҳажми кунига 10 млн баррелгача ёки ундан ҳам кўпроққа қисқариши мумкин.

Аввалроқ Трамп Россия ва Саудия Арабистони нефть олиш ҳажмини оширгани сабабли нефть сувдан ҳам арзонроққа айланганини, бу эса энг ривожланган давлатларга салбий таъсир кўрсатаётганини айтган.

Бу орада Россия президенти Владимир Путин 3 апрелда нефть олиш ҳажмини бошқа давлатлар билан ҳамкорликда қисқартиришга тайёрлигини маълум қилган.

Нефть бозори нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартириш бўйича ОПЕК+ келишувини узайтириш бўйича музокаралар муваффақиятсиз якунлангандан кейин март бошида қулаганди. Бунинг натижасида нефть нархи 30 фоизга тушиб кетган, унинг ортидан бутун дунё бўйлаб фонд биржалари қулаган.

Битим муваффақиятсизликка учрагач Саудия Арабистони нефть олиш ҳажмини кўпайтириши, Европага уни етказиш ҳажмини ошириши ҳамда харидорларга катта чегирмалар беришини маълум қилган. Россия компаниялари бунга нефть олиш ҳажмини ошириш билан жавоб беришлари маълум қилинган.

Бироқ апрель бошида Россия энергетика вазири Александр Новак Россия нефть олиш ҳажмини оширмоқчи эмаслигини маълум қилган.

Натижада ОПЕК+ давлатлари (ОПЕКга кирувчи ва унга кирмайдиган давлатлар) нефть олиш ҳажмини камайтириш бўйича навбатдан ташқари учрашув ўтказишга келишиб олишган. Учрашув 8 ёки 9 апрелда ўтиши керак.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 6
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 138
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 74
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 122
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 61
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 84
  • Сўнгги янгиликлар
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 0
  • Мессининг келиши "Интер Майами" бюджетига қандай таъсир қилди? 04 мая, 11:50 4
  • 5 май куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 04 мая, 11:46 12
  • "Манчестер Сити" футболчиси Гвардиола ҳақида бор ҳақиқатларни айтди 04 мая, 11:41 16
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 6
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 137
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 73
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 14
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 122
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 72
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 61
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 219
  • Бўлимлар