«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 01 2024, 06:59
ЎЗO‘Z

Нурсултон Назарбоевнинг ўлими ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берилди

05 апр, 09:00 5 061 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Нурсултон Назарбоевнинг ўлими ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берилди Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг ўлими ҳақидаги миш-мишлар бу провокация, деди Назарбоевнинг матбуот-котиби Айдос Укибой.

Биз ҳеч қачон миш-мишларга изоҳ бермаганмиз. Аммо охирги вақтларда айрим шахслар мамлакатдаги вазиятни издан чиқариш учун фаол ҳаракатларни бошлаб юборди, хусусан, улар Елбаси соғлиғи ҳақида ҳақиқатга мутлақо зид бўлган маълумотларни тарқатмоқдалар. Буларнинг барчаси — фитна ва ёлғон. Ишонтириб айтаманки, Нурсултон Назарбоев буткул соғлом ва ҳатто карантин шароитида ҳам ватан равнақи учун меҳнат қилишда давом этмоқда“, — деган Укибой.

У шунингдек, Назарбоев 3 апрель куни вилоят ва шаҳар ҳокимлари билан мулоқот қилганини эслатиб ўтган. Улар регионлардаги вазиятни ва қозоғистонликлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тайёргарлик ишларини муҳокама қилишган.

Шу ҳокимларнинг ҳар бири Елбаси соғлиғи ҳақидаги маълумотни тасдиқлаши мумкин, дея ишонтирган Укибой.
Назарбоевнинг матбуот-котиби, барча чекловлар олиб ташлангач, ишчи учрашув ёки биринчи президент иштирокидаги илк мажлисдан видеоёзув тайёрлаб, бўлишишга ваъда берган.

Маълум бўлишича, қатъий карантин шароитида Елбасининг ишчи кабинетига кириш чекланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 0
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 75
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 86
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 156
  • Грузия бош вазири мамлакат президентини “сотқин” деб атади 30 апр, 18:50 353
  • Турк сериаллари юлдузи Демет Ўздемирнинг Истанбулдаги шинам вилласига саёҳат 30 апр, 18:02 124
  • Сўнгги янгиликлар
  • Пентагон раҳбари Хитойни АҚШнинг асосий рақиби деб атади 01 мая, 06:00 0
  • “Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди 01 мая, 00:40 185
  • Биологик фаол қўшимчалар мутлақо зарарсизми? 01 мая, 00:33 36
  • Отабек Ғуломхўжаев: "Тарихий ғалаба орқали ўзбек халқига хурсандчилик улашган йигитларга раҳмат" 30 апр, 23:50 72
  • Филиппинда қуриб қолган сув тўғони остида 300 йиллик шаҳар қолдиқлари топилди 30 апр, 23:42 75
  • U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин 30 апр, 23:15 111
  • Хоккей бўйича Ўзбекистон терма жамоаси "U-18 Осиё-Океания чемпионати" ғолиби бўлди 30 апр, 23:00 52
  • Ўзбек футболчилари қилган ишни кўпчилик уддалай олмаган! 30 апр, 22:34 328
  • Ўз қўлимиз билан муаммо яратмайлик... 30 апр, 21:56 96
  • Доналд Трамп судга ҳурматсизлик қилгани учун жаримага тортилди 30 апр, 21:33 86
  • Кўп квартирали уйларда «квартплата»нинг энг кам миқдори тасдиқланди 30 апр, 21:10 98
  • АҚШнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича стратегиясида Россия ва Хитойнинг тилга олиниши 30 апр, 20:43 156
  • Бўлимлар