«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 11:30
ЎЗO‘Z

Берлин АҚШни Германияга мўлжалланган ниқобларни қароқчиларча эгаллаб олишда айблади

05 апр, 06:55 2 450 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Берлин АҚШни Германияга мўлжалланган ниқобларни қароқчиларча эгаллаб олишда айблади Мусодара қилинган ниқоблар / Фото: Getty Images
Дональд Трамп Корея уруши даврида қабул қилинган қонундан фойдаланиб, ушбу ниқобларни ишлаб чиқарувчи АҚШнинг 3M корпорациясига ўз тиббий маҳсулотларини бошқа давлатларга экспорт қилишини тақиқлаган.

Берлин ҳукумати Германияга мўлжалланган 200 минг дона тиббий ниқоб Америкага жўнатилганидан сўнг АҚШни "замонавий қароқчилик"да айблади.

Берлин ички ишлар бошқармаси бошлиғи Андреас Гизелнинг сўзларига кўра, Берлин полицияси учун мўлжалланган Америкада ишлаб чиқарилган FFP2 тиббий ниқоблари Бангкокда мусодара қилинган ва АҚШга жўнатиб юборилган.

Андреас Гизел Берлинга мўлжалланган ниқобларнинг эгаллаб олиниши "замонавий қароқчилик" эканлигини таъкидлади ва Трамп маъмуриятини халқаро савдо қоидаларига риоя қилишга чақирди.

"Трансатлантикавий ҳамкорларга нисбатан бундай қилинмайди. Ҳаттоки глобал инқироз даврида ҳам Ёввойи Ғарб услубини қўллаш мумкин эмас", деди у.

Дональд Трамп Корея уруши даврида қабул қилинган қонундан фойдаланиб, ушбу ниқобларни ишлаб чиқарувчи АҚШнинг 3M корпорациясига ўз тиббий маҳсулотларини бошқа давлатларга экспорт қилишини тақиқлаган.
"Бу маҳсулотлар ички истеъмолимиз учун зудлик билан зарур. Биз уларни олишимиз шарт", - деди Трамп.

Европадаги бошқа мамлакатларнинг вакиллари ҳам америкаликларнинг тажовузкорона харидларидан норози бўлмоқда.
Масалан, Франциядаги регионал раҳбарлар америкаликлар тиббий маҳсулотларни шундоққина уларнинг бурни остидан сотиб олиб кетаётганидан шикоят қилмоқда.

"Мен ниқоблар партиясини топдим, аммо америкаликлар, мен Америка ҳукумати ҳақида гапирмаяпман, америкаликлар уч баравар қиммат нарх таклиф қилишди ва бунинг устига, олдиндан пул тўлашга тайёрлигини айтишди", - дейди Иль-де-Франс регионал кенгаши раҳбари Валери Пекрессе.

3M компанияси ойига 100 млн донага яқин N95 респираторларини ишлаб чиқаради, уларнинг қарийб учдан бир қисми АҚШда, қолган қисми эса бошқа мамлакатларда тайёрланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШда бензин ва пропан олиб кетаётган поезд рельсдан чиқиб, ёниб кетди 27 апр, 11:21 0
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 150
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 179
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 131
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 170
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 249
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сурхондарё вилоятида ўрик пишди (фото) 27 апр, 10:37 0
  • Лапорта Хавини қандай ваъдалар билан олиб қолди? 27 апр, 10:16 0
  • ILMA букмекерликка оид фармон ҳақида: Маблағлар мамлакатдан чиқиб кетишининг олдини олишга қаратилган 27 апр, 10:10 0
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 149
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 40
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 179
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 95
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 190
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 60
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 119
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 131
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 273
  • Бўлимлар