«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 06 2024, 04:08
ЎЗO‘Z

Лукашенко коронавирусга қарши курашда ўз тавсияларини берди

03 апр, 11:30 2 392 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Лукашенко коронавирусга қарши курашда ўз тавсияларини берди Фото: Михаил Климентьев / РИА Новости
Беларусь президенти Александр Лукашенко коронавирусга қарши курашда ёғли таомлар ейишни, спорт билан шуғулланишни ва кўпроқ очиқ ҳавода бўлишни тавсия қилди. У, шунингдек, вирус тарқалиши олдини олишда ўзини изоляциялаш сиёсатини танқид қилди.
Лукашенко бундай тавсияларни “Мир” телекомпаниясига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Кеча бир ақлли россиялик вирусга қарши жисмонан курашиш кераклигини гапирди. Мен қандай қилиб жисмонан, деб ўйладим. Ўзини хавфдан сақлаш лозим. Спорт билан шуғалланиш ва очиқ ҳавода кўпроқ бўлиш зарур. Ўпкаларга ёрдам бериш керак”, деб айтган Лукашенко.

Ўша одам биз парҳезда ўтиргандик, аксинча, ёғли таом ейиш керак, деб айтди. Мен ҳам ўзимни бу борада чеклардим. Ҳозир эса сметана ёғини ейиш керак экан, аниқланишича, ёғ ўпкага вируслар билан курашишда ёрдам беради. Агар мутахассис, олим гапираётган бўлса, аҳмоқ эмасдир. Мен ўз тажрибамдан келиб чиқиб, бу олимнинг гапларини қўллаб-қувватлайман”, деб қўшимча қилган Беларусь президенти.

Лукашенко айнан қайси россиялик олимнинг интервьюсини тинглаганига аниқлик киритмаган. Сўз ўрнида шуни айтиш керак, Лукашенко эсга олаётган олим Россия тиббиёт-техника фанлари академияси академиги Павел Евдокименко бўлиб, у коронавирусга қарши курашда ҳайвон ёғларини, жумладан сариёғни фаол истеъмол қилишни таклиф қилган.

Лукашенко, шунингдек, ўз уйида қолиш бўйича чораларни танқид қилган. Унинг таъкидлашича, “ҳаттоки уруш замонларида ҳам бундай бўлмаган”. Унинг фикрича, ўзини изоляциялашсиз одамлар вирусни оёқда ўтказган бўлардилар, бунинг ўрнига эса ўз оила аъзоларини зарарламоқдалар.

Унинг таъкидлашича, Беларусь пойтахти Минскда ўзини изоляциялаш бўйича чоралар жорий қилиш муаммо эмас, бироқ бунинг оқибатлари салбий бўлиши мумкин.

Аввалроқ Беларусь президенти коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятни “психоз” деб атаганди. Унинг таъкидлашича, мамлакат учун мавсумий инфекциялар каттароқ муаммо ҳисобланади.

17 март куни Лукашенко коронавирус билан боғлиқ вазиятга изоҳ бериш вақтида қўлларни тез-тез ювишни, вақтида нонушта, тушлик ва кечки овқат қабул қилишни, ҳаммомга боришни таклиф қилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 36
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 49
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 67
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 59
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 95
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 240
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатди 06 мая, 00:30 36
  • Сурхондарёда Telegram орқали арзон маҳсулот сотишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 06 мая, 00:12 12
  • Испания ва Аргентина ўртасида дипломатик можаро юзага келди 05 мая, 23:50 49
  • Александр Стоймирович: "Таркибимизда йўқотишлар бор" 05 мая, 23:34 23
  • Самвел Бабаян: "Исталган жамоа Наманганга келганида ҳимоявий услубда ўйнайди" 05 мая, 23:20 23
  • Илёс Зейтуллаев: "Ҳозир камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак" 05 мая, 23:05 73
  • Польша ташқи ишлар вазири: “Хитой Путинни урушни тўхтатишга мажбурлаши мумкин” 05 мая, 22:40 67
  • Тошкентда Tesla ҳамда Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди 05 мая, 22:18 18
  • Йоав Галант тез орада Рафаҳга ҳужум бўлишига ишора қилди 05 мая, 21:53 59
  • Ўзбекистонда коррупцияни камайтиришга қаратилган 7 млн евролик ташаббус бошланди 05 мая, 21:25 48
  • Суперлига. "Бунёдкор" бу сафар "Сурхон"га имкониятни бой берди 05 мая, 21:02 43
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 95
  • Бўлимлар