Фото: kremlin.ruБош вазир ўринбосари Татьяна Голикова касаллик юқтириш ҳолатлари ўсганини
тасдиқлади.
Россияда COVID-19 коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият мураккаблашмоқда, деди мамлакат президенти Владимир Путин.
«
Мамлакатда вазият мураккаблашмоқда, дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият жудаям мураккаб», — деди Путин ҳукумат аъзолари билан видеоконференция шаклида ўтган йиғилишда.
У жаҳонда коронавирусга чалинганлар сони 850 мингдан ошганини, Россияда эса 2777тага етганини эслатиб ўтди.
Бош вазир ўринбосари Татьяна Голикова касаллик юқтириш ҳолатлари ўсганини тасдиқлади.
«
Коронавирус инфекцияси юқтирган фуқаролар сони ўтган суткада 18,8 фоизга ўсди», — деди Голикова.
Голикованинг сўзларига кўра, кўрсаткичнинг ўсиши тест олишнинг кенгайиши билан ҳам изоҳланади.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин ҳукуматга фавқулодда вазият режимини киритиш ваколатини берувчи қонунни имзолаганди.