«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 08:08
ЎЗO‘Z

Қирғизистонда ҳам ёшлар тўйни онлайн ўтказди (видео)

31 мар, 09:10 2 522 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қирғизистонда ҳам ёшлар тўйни онлайн ўтказди  (видео) Сўнгги пайтларда коронавирус туфайли тўйни онлайн ўтказиш урфга кирмоқда. Аввалига бундай тўй Қозоғистонда кузатилган эди, энди навбат Қирғизистонга етди.

Қирғизистонлик ёшлар коронавирус белгиланган тўйни бекор қилишга баҳона эмас деб ўйлашди. Юлия ва Искандар яқинлари ва дўстларининг ҳаётини хавф остига қўймаслик учун Skype орқали ўз тўйларини ўтказишди ва тўйга 35 кишини таклиф қилишга қарор қилишди.

Ёш келин-куёвларнинг айтишича, улар никоҳдан ўтиш аризасини қиш ойида топширишган ва тўйни март ойининг охирига белгилашган.
Дунёда кузатилаётган коронавирус пандемияси хавфи туфайли улар ҳаётларининг унутилмас онларини яқин қариндошлари ва дўстларини Skype ижтимоий тармоғида тўплаб нишонлашди.

Режага биноан буларнинг барчаси бир соат ичида тугаши керак эди, лекин “базм” чўзилиб кетди. Тостлар биз мўлжаллагандан ҳам узунроқ ва самимий бўлди. Шу боис оқшом бироз чўзилди. Турмуш ўртоғим билан ҳатто илк рақсимизни ижро этишга муваффақ бўлдик. Бу тостлар, табриклар ва меҳрибон яқинлар даврасидаги одатдаги тўй бўлди”, - дея Sputnik Қирғизистон нашрига ёшлар ўз тўйлари ҳақида сўзлаб беришди.

Уларнинг сўзларига кўра, тўй нафақат қизиқарли, балки камхарж бўлиб ўтган.

Ўзбекистонда тўйлар масаласи қандай?
Кеча АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб жорий этилиши муносабати билан 2020 йилнинг 25 мартидан бошлаб Адлия вазирлиги тизимидаги ФҲДЁ бўлимларида фуқароларни қабул қилиш ходимларнинг навбатчилиги асосида кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлардагина (туғилиш ва ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувларини қайд қилиш) ташкил қилинган дарча орқали амалга оширилишини маълум қилган эди.
коронавирус, онлайн тўй




Мавзуга оид янгиликлар
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 80
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 50
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 79
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 63
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 97
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 88
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади" 02 мая, 07:05 2
  • Пентагон Украина юзасидан кутилмаган муаммога дуч келди 02 мая, 06:34 80
  • Шойгу Украина дронларига қарши қўлланиладиган янги воситалар билан танишди 02 мая, 06:00 50
  • Хитойда автомобиль йўлининг ўпирилиши оқибатида камида 24 киши ҳалок бўлди 02 мая, 00:24 79
  • Навоийда автомашинасига сирена ўрнатиб ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 02 мая, 00:03 37
  • Ар-Риёдда форум: АҚШ-Хитой тирашуви ва Яқин Шарқ инқирози диққат марказида 02 мая, 00:02 63
  • Жарималардан 100 млн сўм қарзи бор автомобил Қамчиқ довонида ушланди 01 мая, 23:50 64
  • Нетаняҳу ҲАМАСга қарши операцияни якунлашдан бош тортди 01 мая, 23:45 97
  • Украина камикадзе дронлари Белгород вилоятидаги аҳоли пунктларига ҳужум уюштирди 01 мая, 23:28 88
  • Жозе Моуриньо Евро—2024 фаворитларини санаб ўтди 01 мая, 23:10 85
  • Москвада Украинадан тортиб олинган НАТО ҳарбий техникалари кўргазмаси ўтказилди 01 мая, 22:44 218
  • Нью-Йорк полицияси Фаластин тарафдори бўлиб намойиш ўтказган 282 талабани ҳибсга олди 01 мая, 22:22 42
  • Бўлимлар