«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 10:07
ЎЗO‘Z

Машҳур киноактриса коронавирусдан қандай даволанганини айтиб берди

29 мар, 09:50 5 305 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Машҳур киноактриса коронавирусдан қандай даволанганини айтиб берди Коронавирус билан касалланганидан кейин тузалиб чиққан машҳур киноактриса Ольга Куриленко ўзининг инстаграм саҳифасида касаллик тафсилотларини баён қилди.

У коронавирусни қаерда ва қандай қилиб юқтириб олганини билмаслигини ёзган. Актриса касаллик аломатларини сезгач дарҳол Лондондаги касалхонада кўрикдан ўтганини айтади – натижа мусбат эди. Шифокорлар унинг аҳволи оғир эмас дея қайд этишди ва уни уйига жўнатишади. Куриленко, шунингдек, шифокорлар унга фақат парацетамол қабул қилишни маслаҳат беришганини айтади.

Бундан ташқари, актриса шифокорлар билан фарзандини нима қилиши кераклигини муҳокама қилган: ўзини ундан ажратиш ёки биргаликда қолиш. Муаммо шундаки, у аллақачон коронавирус ташувчиси бўлиши мумкин эди.

«Шунинг учун улар мени мендан бошқа ҳеч кимнинг олдига қўймасликларини айтишди. Аммо уйда биз билан энага бўлганлиги сабабли, учаламизни бошқалардан ажратишди», – деди актриса.

Ҳозирча унинг ўғлида ҳеч қандай аломат йўқ. Фақат актрисанинг касаллиги кечган биринчи ҳафтасида фарзандида бурун битиши кузатилган. Куриленко, унинг бурун битиши бунгача ҳам бўлганини ва у тезда ўтиб кетганлигини эслатган. Унинг таъкидлашича, ўғли касаликни ўтказдими ёки йўқми, буни тест топширмасдан билишнинг имкони йўқ.

«Тестлар ҳозирда етишмаётганлиги сабабли, афсуски, бизда уни ўтказиш имконияти йўқ, айниқса аломатлар кузатилмаса», дейди у.

Актрисанинг сўзларига кўра, онаси уни кўришга келишни ва унга қарашни исташини билдирган. Бироқ у буни қатъий рад этган. Икки ҳафта давомида улар бир-бирларини кўришмади, аммо ҳозир, тузалиб қайтгач, улар бирга яшашмоқда.

Куриленко, шунингдек, унинг барча оила аъзолари ўзларини яхши ҳис қилишаётганини маълум қилган.
Украинада туғилган Ольга Куриленко «Париж, мен сени яхши кўраман» фильмидаги ролидан сўнг машҳур бўлиб кетган эди. У ўғли билан Лондонда яшайди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 2
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 43
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 2
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 33
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 4
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 75
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 43
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 43
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 158
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 66
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 127
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 74
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 320
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 143
  • Бўлимлар