«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 05:27
ЎЗO‘Z

Биз ҳали ҳам ахборот сиёсатида эски принциплардан воз кечмаяпмиз

25 мар, 13:53 2 840 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Биз ҳали ҳам ахборот сиёсатида эски принциплардан воз кечмаяпмиз Aллақачон саккизинчи бемор аниқланганда онлайн медиада асосий контент чоралар кўрилаётгани, одамлар карантинга олингани ва "ваҳима қилмаслик, ваҳима қилмаслик ва ваҳима қилмаслик..."дан иборат эди. Энг таъсир доираси кенг сайтларда "Коронавирус: ваҳимага ўрин борми?"га ўхшаган буюртманинг ҳиди келадиган мақолалар эълон қилинди.

Натижа - кўчага маска ва перчатка тақиб чиқсанг, ё Худога, пешонангга битган тақдирга ишонмайдиганга, ё ваҳимачи сатангга чиқдинг, тўй қилсанг, мардсан, тўйга бормасанг номардсан, кунлар илиб кўчада болалар қий-чув чопган, ўйнаган, холалар подьезд тагидаги ўша қадрдон ўриндиқларини тарк этмаган, усталар изоляция тугул... Одамлар ҳеч нарсадан қўрқмайди, яъни маслаҳатга биноан ваҳима қилмайди.

Орадан роппа-роса 9кун (!!!) ўтиб, ўзининг вирусни юқтириб олиш эҳтимолини 0 га тенг деб ўйлаб юрган, яъни ваҳимага берилмаган бир қизалоқ ҳеч нарсадан ҳеч нарса вирусни юқтириб олганда хабар берилади: "Франциядан кириб келган илк бемор етиб келган куни ўз хонадонида 35 киши иштирокида байрам қилган.

Ўша меҳмондорчиликда қатнашганлардан 13 кишида бугунги кунда бу касаллик қайд этилди. У билан самолётда 250 киши келган, аэропортда тушганидан кейин шахсий автомобилида ҳам оила аъзоларига юқтирган. Кейин ишига чиққан ва иш жойида 80 нафар ходим ва 42 нафар беморлар билан мулоқотда бўлган.

Бу занжир давом этади. Ўша мулоқотда бўлганлар ҳам ўз навбатида оила аъзолари ёнига қайтадилар, кундалик ҳаётдаги ишларини бажарадилар, дўкон, сартарошларга кирадилар.

Яъни бу ўринда касаллик геометрик прогрессияда тарқалиб кетиши мумкин", дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори.

Аслида бу информация қачон берилиши керак эди? Тўққиз кун деганда энди аниқландими неча киши билан мулоқотда бўлгани? Бу прогрессия ҳақида интернет титиб, 2-3 ойдан бери бўлаётган воқеалардан хабардор одамлар қисман биларди холос. Aҳолининг неча қисми интернет фойдаланувчиси? Ҳозир аҳолига нечта короновирус юқтириб олган одам борлигини айтишдан ҳам кўра, шу прогрессияни, занжирни тушунтириш мантиқан тўғрироқ ва самаралироқ эди.

Фавқулодда вазиятларда ахборот узатишда аҳоли ваҳимага тушиши риски ва ёки аҳолининг ҳушёр тортиши келтирадиган фойда ҳисоблаб чиқилиши керак! Aхборотнинг тўлиқ берилмаслиги ёки бор ҳолатни енгилроқ кўрсатишга интилиш қандай оқибатлар келтириб чиқариши мумкинлиги ҳақида ўйланиши керак. ўзи берган ахборотни ўзи рад этиб, ахборотга нисбатан ишончсизлик келтириб чиқариш ўрнига.

Мободо, ростдан ҳам ўша касалланган бемор ҳамшира бўлса-ю ҳамширалар ёппасига иш ташлаб кетишидан хавфсираб инкор этилаётган бўлса ахборот, Испаниядаги ҳар 8 кишидан 1 таси ҳамширага тўғри келаётгани, яъни улардаги каби эътиборсизлик қилмай, хавфсизлик чораларини кўриш мақсадга мувофиқлиги тўғрироқ ечим бўла олиши ўйланиши керак. Аҳоли ҳар бир деталигача бохабар ва огоҳ бўлиши бўлиши керак вазиятдан. Ўзингизни кечира оласизми, худо асрасин, вазият бошқачароқ тус олса...?

Эслатма: Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назарини ифодаламаслиги мумкин.

Парвина Омонова




Мавзуга оид янгиликлар
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 0
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 16
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Украина миллий банки нохуш маълумотни ошкор этди 03 мая, 22:00 251
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 61
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 29
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 10
  • Украина бош вазири: “Россия уруш давомида Украинада 250 мингдан ортиқ турар жой биносини вайрон қилди” 04 мая, 00:03 16
  • Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди 03 мая, 23:35 128
  • U-23 Осиё кубоги. Абдувоҳид Неъматов турнирнинг энг яхши дарвозабони деб топилди! 03 мая, 23:25 62
  • Олтмиш йиллик муҳаббат: 86 ёшли қария ўз курсдошига уйланди 03 мая, 23:20 45
  • Россияда ўзбекистонлик қул савдогари қўлга олинди 03 мая, 23:15 148
  • Ироқ қаршилик кучлари Исроил пойтахтига ҳаво ҳужуми уюштирди 03 мая, 23:07 149
  • Шахмат. Нодирбек Абдусатторов "TePe Sigeman" турнирида чемпион бўлди 03 мая, 23:03 52
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборди ва 2-ўрин билан якунлади 03 мая, 22:43 85
  • Байден: “АҚШ бутун дунёда матбуот эркинлиги бўғилишига жавобан санкциялар жорий қилмоқчи” 03 мая, 22:39 85
  • Бўлимлар