«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 09:32
ЎЗO‘Z

Италияда сўнгги бир ой ичида коронавирус билан боғлиқ ҳолат илк марта ижобий томонга ўзгарди

23 мар, 12:00 4 898 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Италияда сўнгги бир ой ичида коронавирус билан боғлиқ ҳолат илк марта ижобий томонга ўзгарди Милан шаҳрининг марказий майдонларидан бирида ўрнатилган армия назорат нуқтаси. Италия ҳукумати қатъий карантин чораларига қарамай кўчага чиқаётган аҳолини тўхтатиш учун аскарларни жалб этишга қарор қилди. ©️ Carlo Cozzoli/REX/Shutterstock
Италияда коронавирусга чалинганлар сони 2020 йил 22 март куни яна 5 560 нафарга ошиб, жами 59 138 кишини ташкил этди. Кеча вафот этганлар сони 651 киши бўлиб, жами 5 476 италиялик бу касалдан ҳалок бўлди.

Аммо бу мамлакатда пандемия авж олган март ойининг бошидан бери биринчи марта ижобий ҳолат кузатилди: 22 март куни бир кун олдингидан 997 нафар камроқ инсонда коронавирус аниқланди, вафот этганлар сони ҳам аввалги кунга нисбатан 142 кишига камайди. Бу янги касалланганлар миқдори 15%, вафот этганлар миқдори эса 18%га пасайганини кўрсатади.

Шунга кўра, Италияда коронавирус тарқалишига қарши кўрилаётган кескин чоралар натижасида касаллик сезилар-сезилмас даражада бўлса ҳам чекинаётганга ўхшайди.

“Биз 11 март куни жорий этилган қатъий карантин чоралари яна 2-3 ҳафтанинг ичида ўзининг илк натижаларини беришини кутяпмиз. Шу жиҳатдан келаётган ҳафта муҳим: ниҳоят мавжуд ўсиш кўрсаткичлари тескарисига ривожланишини тахмин қиляпмиз”, деди Италия Соғлиқни сақлаш олий кенгаши президенти Франко Локателли.

Шунга қарамай, Италия ушбу вирусдан зарарланиш ҳолатлари бўйича Хитойдан кейинги иккинчи ўринда, ўлим ҳолатлари бўйича эса биринчи ўринда турибди. Шунингдек, 7 024 италиялик касалликдан тузалиб кетган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украина ярадорлар билан қандай муомала қилаётгани маълум қилинди 04 мая, 09:02 0
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 1
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 1
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 18
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 35
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 41
  • Сўнгги янгиликлар
  • Москвада "Фалуньгун" сектаси тарафдорлари қўлга олинди 04 мая, 08:35 1
  • Тошкентда МДҲ кўнгиллилари форуми бошланди 04 мая, 08:08 0
  • Грузия Бош вазири АҚШга ташриф буюришдан бош тортди 04 мая, 07:40 1
  • Россия билан ҳамкорликда Қашқадарёда осма йўл қурилади 04 мая, 07:13 4
  • АҚШ ва Япония гипертовушли қуролларни уриб тушириш учун ракета яратади 04 мая, 06:50 18
  • Умарали Раҳмоналиев: "Бутун Ўзбекистон халқидан минг бор узр сўрайман" 04 мая, 06:30 53
  • Ҳусийлар Ўртаер денгизида Исроилга кетаётган кемалар ўққа тутилишини эълон қилди 04 мая, 06:00 35
  • "Ал Ваҳда" ОЧЛ финалчисини мағлуб қилиб, Лига кубогини қўлга киритди! 04 мая, 05:33 82
  • Вашингтондаги мактабда отишма содир бўлди 04 мая, 05:23 41
  • Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? 04 мая, 00:43 236
  • Ўзбекистон ОТЖ U-23 Осиё кубоги "Fair Play" соврини билан тақдирланди 04 мая, 00:35 104
  • Ўзбекистонда Хитой билан ҳамкорликда чиқиндиларни ёқиш заводи қурилади 04 мая, 00:23 30
  • Бўлимлар