«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 02 2024, 15:35
ЎЗO‘Z

Хитойда коронавирусга чалинган бир неча ўн минг одам расмий ҳисоб-китобга киритилмагани маълум бўлди

23 мар, 10:33 5 088 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитойда коронавирусга чалинган бир неча ўн минг одам расмий ҳисоб-китобга киритилмагани маълум бўлди Фото: Reuters
Хитойда COVID-19 коронавирус билан касалланган бир неча ўн минг одам инфекция аломатлари кузатилмагани туфайли расмий ҳисоб-китобларга киритилмаган бўлиб чиқди. Бу ҳақда South China Morning Post ҳукуматдаги махфий маълумотларга таяниб хабар қилган.

Хабарга кўра, февраль охирида мамлакатда 43 минг нафар SARS-Cov-2 аломатлари кузатилмаган, бироқ ушбу касаллик тарқатувчиси бўлган одамлар рўйхатга олинган. Улар карантинга қўйилган ва тиббий кузатув остида бўлган, аммо уларни касалланганлар расмий рўйхатига киритилмаган ва ўша вақтда коронавирус юқтириб олганларнинг умумий 80 минг нафардан кўп бўлган.

Нашрнинг ёзишича, Хитойда коронавирус билан касалланганлар сони ҳукумат берган маълумотлардагидан умумий соннинг чорак қисмидан кўпроқ ва 125 минг нафарга яқин.

Айни кунларда олимлар касаллик аломатлари кузатилмаган вирус тарқатувчиларининг коронавирус пандемиясидаги ўрнини баҳолай олмаяпти, лекин Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирусга топширилган таҳлилларда ижобий натижа кузатилган ҳар бир одамни COVID-19 юқтириш ҳолати сифатида қайд этишни тавсия қилган.

Хитой ҳали ҳам коронавирусга чалинганлар сони бўйича дунёда етакчилик қилмоқда (81,3 минг нафар одам), бироқ вафот этганлар сони бўйича Италия Чин юртидан ўзиб кетган – 5 минг нафар, Хитойда 3,1 минг нафар одам вирус келтириб чиқарган пневмония оқибатида ўлган. Февраль ўрталарида ҳукумат қабул қилган кескин чоралар сабаб зарарланиш бўйича экспоненсиал ўсиш суръати қисқарган.

22 март ҳолатига кўра, бутун дунёда SARS-Cov-2 коронавируси билан касалланганлар сони 307 мингдан ошиб кетган. 13 минг нафар одам вафот этган, 92,3 минг нафар одам тузалган. COVID-19 коронавируси 2019 йил декабрь ойида Хитойнинг Хубэй провинцияси Ухань шаҳрида тарқала бошлаган, инфекция Хитойдан ташқари жаҳоннинг яна 167 мамлакатида кузатилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 1
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 1
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент вилоятида муқаддам 8 маротаба судланган “сохта оператор” қайта жиноятга қўл урди 02 мая, 14:48 1
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 0
  • Ушбу модданинг етишмаслиги тамаки каби умрни қисқартиради 02 мая, 13:33 11
  • АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди 02 мая, 13:29 21
  • Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти 02 мая, 12:33 14
  • Истанбул: расмийлар бош майдондаги норозилик намойишини тарқатиб юборди 02 мая, 12:10 15
  • Русланбек Жиянов: "Япония терма жамоаси билан икки йил аввал ҳам тўқнаш келганмиз" 02 мая, 11:53 110
  • Запорожье вилоятининг Работино шаҳри шимолида Россия байроғи кўтарилди 02 мая, 11:30 155
  • Колумбия Исроил билан дипломатик алоқаларни узди 02 мая, 11:06 58
  • Саудия Арабистони энергетика вазири Ўзбекистонга ташриф буюради 02 мая, 10:43 20
  • Россия ҳудудлари дронлар ҳужуми ҳақида хабар берди 02 мая, 10:20 124
  • Германияда Rheinmetall қурол компанияси раҳбарининг дачаси ёқиб юборилди 02 мая, 09:56 94
  • Бўлимлар