«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 04 2024, 17:04
ЎЗO‘Z

Хитойда коронавирус эпидемияси бошлангандан бери касалланишлар сони биринчи марта нолгача тушди

19 мар, 12:10 4 144 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Хитойда коронавирус эпидемияси бошлангандан бери касалланишлар сони биринчи марта нолгача тушди Фото: AP
Хитойда коронавирус эпидемияси бошлангандан бери биринчи марта мамлакатда касалликни юқтириш ҳолатлари қайд этилмади, шифокорлар фақат ташқаридан олиб кирилган инфекция билан шуғулланмоқда. Бу ҳақда Bloomberg Хитой соғлиқни сақлаш бўйича давлат комиссияси ва мутахассисларнинг маълумотларига таяниб хабар берди.

Ўтган кун давомида 34та ҳолат аниқланди, аммо барча ҳолатларда бу мамлакатга ташқаридан олиб кирилган инфекциядир. Хубэй провинциясининг маъмурий маркази, март ойига келиб пандемияга айланган СOVID-19’нинг тарқалиши бошланган Уҳан шаҳрида бир кунда касалланиш даражаси нолга тенг бўлди. Агентликнинг Хитой расмийларидан олинган маълумотларга таяниб таъкидлашича, Хитой қолган қисмида етти кун ичида касалликнинг янги ҳолатлари қайд этилмаган.

Лондон гигиена ва тропик тиббиёт мактабининг юқумли касалликлар эпидемиологияси профессори Дэвид Хейманнинг фикрича, 60 миллион аҳолига эга бўлган Хубэй провинциясининг ўзидаги карантин чоралари шундай натижага олиб келди. Хитой давлат соғлиқни сақлаш комиссияси инфекциянинг ташқаридан олиб кирилишига қарши курашга бор эътиборни қаратди. Бир кунда аниқланган 34та ҳолатдан 21таси энг кўп одамлар келган Пекинда қайд этилди. «Агар вирус яна пайдо бўлса, у тезда йўқ қилинади», - дея таъкидлайди Жоржтаун университети соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик бўйича глобал марказ директори Ребекка Кац.

ХХР давлат соғлиқни сақлаш комиссияси маълумотларига кўра, 2019 йил декабрь ойи охирида бошланган эпидемияда касалланишнинг тасдиқланган ҳолатлари сони Хитойнинг материк қисмида 80 928тани ташкил этди. 19 март кунига келиб 3 245 киши вафот этди. Хубэй провинциясида бир суткада саккиз киши, улардан олти нафари Уҳанда ҳаётдан кўз юмди.

COVID-19 коронавирус пандемиясининг янги тури 160 мамлакатда тарқалди. Вирусдан қарийб 220 минг киши касалланди, 9 мингга яқин киши вафот этди. 18 март куни Европада вирус ўчоғи бўлган Италияда беморларнинг 475 нафари вафот этган, бу мамлакатда рекорд кўрсаткичдир. Италияда вирус тарқалиши бошланганидан буён 35713 киши уни юқтириб олган, вафот этганлар сони 2978 нафарга етган, 4025 киши тузалиб кетган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 2
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 8
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 50
  • Тбилисида номаълум шахслар намойишчиларга ҳужум қилди 04 мая, 11:37 77
  • Сўнгги янгиликлар
  • Наманганда 50 долларлик қалбаки купюраларни сотишга уринган шахс ушланди 04 мая, 16:53 0
  • Ўзбекистон тиббиёт ОТМда 5 минг нафардан кўпроқ ҳиндистонлик ўқиётгани маълум бўлди 04 мая, 16:33 0
  • Украинада ОИВ ва саратон касаллигига чалинган беморлар армияга чақирилади 04 мая, 16:10 2
  • Фаластин тарафдорлари намойишлари бутун дунё университетларини қамраб олмоқда 04 мая, 15:45 2
  • Украинада сафарбарлик тўғрисидаги янги қонуннинг бир қисми кучга кирди 04 мая, 15:21 8
  • Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? 04 мая, 14:54 18
  • Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди" 04 мая, 14:35 37
  • Организмда гормонлар билан боғлиқ муаммо борлигини билдирадиган симптомлар 04 мая, 14:10 12
  • Россиялик Винник АҚШда пул ювиш бўйича айбини тан олди 04 мая, 13:43 42
  • Ғазо ҳимоясидаги олийгоҳлар ёхуд АҚШда "талабалар баҳори" 04 мая, 13:18 50
  • Экология инспекторларига ҳужум қилган браконерлар қамоққа олинди 04 мая, 13:02 34
  • Энди мактабларда педагогик синфлар ташкил этилади 04 мая, 12:00 30
  • Бўлимлар