«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 05:41
ЎЗO‘Z

Дунё иқтисодиётини коронавирусдан қандай қутқаришяпти: АҚШ солиқларни бекор қиляпти, Германия кўпроқ нафақа беряпти

13 мар, 13:13 2 616 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дунё иқтисодиётини коронавирусдан қандай қутқаришяпти: АҚШ солиқларни бекор қиляпти, Германия кўпроқ нафақа беряпти Фото: REUTERS/Andrew Kelly
Дунё бўйлаб тарқалаётган коронавирус нафақат инсонларнинг соғлиғига, балки ҳамёнига ҳам таъсир қилмоқда. Янги юқумли касалликнинг иқтисодиётга таъсири жуда ҳам салбий бўлиши мумкин. Bloomberg агентлиги ҳисоб-китобига кўра, воқеалар ривожининг бундай тус олиши дунёдаги иқтисодий ўсишни секинлаштиради, жуда ҳам ёмон тус олиши эса уни қулатади. Ҳатто, эпидемия туфайли планета 3 трлн доллар йўқотиши мумкин! Бундай ҳолатнинг олдини олиш учун вирус аниқланган давлатлар зудлик билан чора-тадбирларни кўрмоқда.

АҚШ
АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакат аҳолисини иш ҳақидан ушланадиган солиқлардан йил охиригача озод қилмоқчи. Оқ уй коронавирус эпидемиясининг иқтисодий оқибатларини енгиб ўтиш учун жуда катта режа тайёрламоқда. Хусусан, касалликка чалинганларга таътил беришни енгиллаштириш, бундан ташқари, кичик ва ўрта бизнесга солиқларни тўлашни кечиктириш имконини бериш режалаштириляпти.

Англия
Англия Банки қайта молиялаштириш ставкасини 0,75 фоиздан 0,25 фоизга туширди. Бу эса эпидемия пайтида бизнес ва истеъмолчиларни қўллаб-қувватлаш имконини беради. Бундан ташқари, кичик ва ўрта бизнес учун янги кредитлаш дастурлари очилди. Улар йил давомида қайта молиялаштириш ставкасига тенг миқдордаги фоизли кредит олиш имкониятига эга бўлишди.

Италия
Вазирлар кенгаши коронавирусга қарши курашнинг иқтисодий чора-тадбирлари учун 25 миллиард евро ажратди. Пулларнинг бир қисми оилалар ва корхоналарни қўллаб-қувватлашга сарфланадиган бўлди.
«Коронавирус туфайли ҳеч ким ишидан ажралмайди», - деди Италия бош вазири Жузеппе Конте.

Германия
Мамлакат ҳукумати инқирозга қарши чора-тадбирларни ишлаб чиқмоқда.
«Юзага келган вазиятдан зарар кўрган корхоналарни кулфатда қолдирмаймиз. Кўплаб миллиард еврони қамраб оладиган чораларни ишлаб чиқмоқдамиз», - деб ваъда берди ГФР иқтисодиёт ва энергетика вазири Петер Альтмайер.

Коронавирус тарқалишидан меҳмонхона, туризм ва кўргазма бизнеси кучли зарар кўрди. Уларга имтиёзли кредитлар бериш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, ҳукумат ишсизлик нафақасини олиш учун қўйиладиган талабларни ҳам юмшатишни, бу билан эпидемия туфайли ишидан айрилган одамларга ёрдам беришни кўзламоқда.

Франция
Биринчи навбатда бизнесни қўллаб-қувватлаш учун чоралар ишлаб чиқилди. Хусусан, ходимларни масофадан туриб ишлаш тизимига ўтказишга рухсат берилди. Бундан ташқари, коронавирус тарқалишидан зарар кўрган корхоналарга давлат буюртмасини бажаришда кечикканлик учун жарима солинмайдиган бўлди. Шунингдек, улар солиқлар ва ижтимоий жамғармаларга тўловларни амалга оширишни кечиктириш имтиёзига эга бўлишди. Фуқаролар учун ҳам енгилликлар берилди: болалари карантинга олинган оилаларга касаллик варақаси пули тўлаб бериладиган бўлди.

Россия
Марказий банк коронавирус тарқалишидан зарар кўраётган туризм ва транспорт компанияларини қўллаб-қувватламоқчи. Уларга имтиёзли кредитларни бериш режалаштирилмоқда.
иқтисодиёт, коронавирус, солиқлар




Мавзуга оид янгиликлар
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 41
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 86
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 126
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 31
  • Россия ИИВ Украинанинг амалдаги ва собиқ президентини қидирувга берди 04 мая, 19:32 184
  • Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди 04 мая, 18:46 232
  • Сўнгги янгиликлар
  • “Хуфёна иқтисодиётга қарши кураш иллюзияси” — Солиқ қўмитасининг режалари нега танқидга учради? 05 мая, 00:23 42
  • Шомуродов навбатдаги учрашувда антиқа рекорд ўрнатади 05 мая, 00:00 124
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 41
  • Олимлар арилар сонининг камайишидаги «асосий» янги омилни аниқлади 04 мая, 23:13 47
  • Беларусдаги "Миори" ва "Россони" ўйини 50:0 ҳисобида якунланди 04 мая, 23:00 88
  • Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп? 04 мая, 22:35 41
  • Деменциядан ҳимоя қилади ва кайфиятни кўтаради: биргина маҳсулотдан супер ичимлик 04 мая, 22:16 91
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 86
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 126
  • Собиқ "Навбаҳор" мураббийи ўзбек ва қозоқ футболадиги фарқ ҳақида гапирди 04 мая, 20:39 330
  • Гулистонда Nexia автомашинасининг газ баллони портлаб кетди (видео) 04 мая, 20:19 164
  • Индонезиянинг Сулавеси оролида сув тошқинлари сабаб 15 киши ҳалок бўлди 04 мая, 19:55 31
  • Бўлимлар