«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 08 2024, 06:01
ЎЗO‘Z

Турк депутати уйида вафот этган Нодира Қодирова ўз жонига қасд қилиши ёзилган хат қолдирган экан

13 мар, 00:05 5 177 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Турк депутати уйида вафот этган Нодира Қодирова ўз жонига қасд қилиши ёзилган хат қолдирган экан Фото: Anadolu Agency
Туркия парламенти депутати, нафақадаги генерал Ширин Уналнинг уйида вафот этган ўзбекистонлик Нодира Қодирова иши бўйича янги маълумотлар аниқланди. Бу ҳақда «Qalampir.uz» маълум қилди.

Аввалроқ Туркиянинг Анқара шаҳрида вафот этган Нодира Қодированинг ўлими билан боғлиқ иш ёпилиб, суд-тиббий экспертизаси эълон қилингани ва унда қотиллик аломатлари аниқланмагани ҳақида хабар берилганди.

Анқара прокуратураси томонидан қабул қилинган сўнгги қарорда Нодира Қодированинг ўз жонига қасд қилгани, уни ўзини ўлдиришга мажбурлаган, ўз жонига қасд қилишга ундаган, буни қўллаб-қувватлаган ёки унга ёрдам берган шахс ёки шахсларнинг топилмагани айтилган.

Шунингдек, суд-тиббий экспертизаси натижаларига кўра, унинг танасида жинсий зўравонлик белгилари аниқланмаган. Унинг кундалиги ва вафотидан икки кун аввал қолдирган мактубида ўз жонига суиқасд қилиши ёзилгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 23 сентябрь куни ўзбекистонлик 23 яшар қиз Нодира Қодирова Туркиянинг Анқара шаҳрида депутат Ширин Уналнинг уйида вафот этган эди. Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг «Адолат ва тараққиёт» партиясидан Миллат мажлиси депутатлигига сайланган Ширин Уналнинг уйида хизматчи бўлиб ишлаган Қодирова вафоти бўйича тергов ҳаракатлари 5 ойдан ортиқ вақт давом этди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 75
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 157
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 112
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 142
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 61
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 86
  • Сўнгги янгиликлар
  • Исроил расмийси: “Исроил урушни тўхтатмайди” 08 мая, 00:13 75
  • Путин тактик ядро қуроли билан машғулот ўтказишни буюрди. Бу нимани англатади? 07 мая, 23:49 157
  • Apple янги iPad Air ва iPad Pro тақдимотини ўтказди 07 мая, 23:25 28
  • Миржалол Қосимов: "Ўйинни ташлаб юбормай, охиригача курашганимиз мени қувонтирди" 07 мая, 23:03 58
  • Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик" 07 мая, 22:44 108
  • Куба президенти ҳарбий парадда иштирок этиш учун Москвага келди 07 мая, 22:16 112
  • Машҳур ёзувчи Стивен Кинг Путин ва Зеленскийга ўзаро муштлашишни таклиф қилди 07 мая, 21:55 142
  • Америкаликларнинг 60 фоиздан ортиғи АҚШ президентининг иқтисодий ислоҳотларидан норози бўлмоқда 07 мая, 21:30 61
  • Суперлига. ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди 07 мая, 21:11 102
  • Турк дунёсининг умумий алифбоси 2026 йилгача шаклланиши мумкин 07 мая, 21:01 86
  • Фуқаро фойдасига 130 миллион сўм ундирилди 07 мая, 20:45 35
  • Суперлига. "Пахтакор" 7 та гол урилган ўйинда "Металлург"ни мағлуб этди 07 мая, 20:32 67
  • Бўлимлар