«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 21:43
ЎЗO‘Z

Корхонами ё қамоқхона? Хитойда уйғур мусулмонлари қулдек ишлатилаётгани фош қилинди

04 мар, 15:53 4 688 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Корхонами ё қамоқхона? Хитойда уйғур мусулмонлари қулдек ишлатилаётгани фош қилинди Фото: aspistrategist.org.au
Хитой ҳукуматининг босими остида ўн минглаб уйғур ҳамда бошқа элатларга мансуб мусулмонлар қуллик шароитида меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Австралия стратегик сиёсат институти (The Australian Strategic Policy Institute) тадқиқотида сўз боради.
Мусулмонлар мажбуран ишлатилаётган корхоналар орасида дунёга машҳур савдо брендлари ҳам бор.

Австралия стратегик сиёсат институти экспертларига кўра, 2017-2019 йилларда Шинжон-уйғур мухтор ўлкасидан Хитойнинг бошқа минтақаларига кўчирилган 80 минг нафардан зиёд уйғур мусулмонлари турли завод-корхоналарда мажбурий равишда ишлатилмоқда. Мусулмонлар мажбурий меҳнатга жалб этилган корхоналар рўйхатида 83 та машҳур бренд, жумладан, BMW, Samsung, Apple, Lenovo, LG, Dell, Nike, Zara, Adidas, H&M ва бошқа ширкатлар номини кўриш мумкин.

Мухтор ўлка фуқароларини мажбурий меҳнатга жалб этиш Хитойнинг Xinjiang Aid давлат агентлиги орқали амалга оширилган.

Фото: aspistrategist.org.au
Тадқиқотга кўра, мажбурий меҳнатдан қутулиш амримаҳол. Негаки, шартномага имзо чекишдан бош тортган уйғур мусулмонлари одатда айблов эълон қилинмай ҳибсга олинади.

Аслида, завод-фабрикаларда шароит ҳам қамоқхонадан фарқ қилмайди, дейилади Австралия стратегик сиёсат институти ҳисоботида. Улар ишдан сўнг хитой тили ҳамда мафкуравий тайёргарлик бўйича дарсларда қатнашиши шарт. Уйғур ва бошқа элатларга мансуб мусулмон ишчилар фабрикада ҳам, ётоқхонада ҳам доимий кузатувда бўлиб, уларнинг ўз диний эътиқодини бирор-бир шаклда намойиш этиши қатъий тақиқланади.

Тадқиқотга кўра, Хитой ҳукумати уйғур мусулмонларини мажбуран ишлатиш орқали уларни «қайта тарбиялаш»га уринмоқда.
АҚШнинг The Washington Post газетаси мухбири Австралия стратегик сиёсат институти ҳисоботида қайд этилган фабрикалардан биридаги ҳолатни ўрганди.

Фото: Anna Fifield/The Washington Post
Nike ширкати учун кроссовка ишлаб чиқарувчи корхона Лайси шаҳрида жойлашган. Журналистларга кўра, мазкур корхона ишлаб чиқариш муассасаси эмас, росмона қамоқхонани ёдга солади. Тикан сим билан иҳоталанган корхонада кузатув миноралари ва полиция постлари ҳам мавжуд. Журналистлар суҳбатлашган ишчилардан бири улар эркин ҳаракатланиш ҳуқуқидан маҳрум эканликлари, Шинжонга қайтиш у ёқда турсин, завод ҳудудидан ҳам мустақил чиқа олмасликларини маълум қилган.

Мутахассислар ҳисоботда номи қайд этилган машҳур бренд эгаларини инсон ҳуқуқлари бузилиши ва мажбурий меҳнат ҳолати бўйича текширув ўтказишга чақирган.

Расмий Пекин Шинжон-уйғур мухтор ўлкаси мусулмонлари мажбурий меҳнат жалб этилаётгани борасидаги хабарларни рад этган. Хитой давлат матбуотига кўра, касбий тайёргарлик дастурларида иштирок этиш «мутлақо ихтиёрий»дир.

Жаҳон ҳамжамияти Хитой ҳукумати Шинжон-уйғур мухтор ўлкасида яшовчи мусулмонларни халқаро ҳуқуқ меъёрларига зид равишда тутқунликда сақлаётгани борасида хавотир билдириб келмоқда. Хусусан, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши мазкур ҳолатни қоралаган.

Фото: UN Geneva/Daniel Johnson
АҚШ Давлат департаменти ҳисоботига кўра, Хитой томони Шинжон-уйғур мухтор ўлкасида яшовчи 800 мингдан 2 миллионгача уйғур, қозоқ ва бошқа миллатларга мансуб мусулмонларни ёпиқ лагерларда тутқунликда сақламоқда.

Қайд этилишича, судсиз, терговсиз жорий этилган ушбу жазо усули маҳаллий мусулмонларни ўз дини ва миллий ўзлигидан маҳрум этиш ва тўлиқ хитойлаштиришга қаратилган. Давлат департаменти ҳисоботида лагерларда руҳий ва жисмоний зўравонлик авж олгани, шинжонлик мусулмонлар намоз ўқигани ёки рўза тутгани учунгина жазоланаётгани хабар қилинган.

Хитой томони эса ёпиқ лагерларда уйғурлар ва бошқа кам сонли миллатларга мансуб мусулмонлар қийноққа солинаётгани ҳақидаги хабарларни инкор этади. Расмий Пекинга кўра, экстремизмга мойил аҳолини қайта тарбиялашга йўналтирилган таълим ва касб-ҳунар марказлари фаолияти нотўғри талқин қилинмоқда.

Собир Салим
уйғур, мусулмонлар, қуллик шароити, меҳнат




Мавзуга оид янгиликлар
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 1
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 6
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 44
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 11
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 125
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Нетаньяху: “Исроил гаровга олинганлар эвазига ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга тайёр” 05 мая, 20:43 0
  • Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Локомотив"ни йирик ҳисобда мағлуб этди 05 мая, 20:13 0
  • Шомуродов ўз номини тарихга муҳрлади 05 мая, 20:03 1
  • Самарқандда мактаб ўқувчисини уриб юборган ҳайдовчининг ўзи ҳам ўқувчи экан 05 мая, 19:56 5
  • Украинада урушнинг 801-куни: Одессадаги ёнғинлар ва Часив Яр атрофида жанг қилаётган «Вампир» 05 мая, 19:13 4
  • Туркиянинг кутилмаган қадами: Исроил билан савдо тўхтатилгани нимани англатади? 05 мая, 18:44 44
  • Халқаро молия бозори шарҳи: олтин ва нефт арзонлашди 05 мая, 18:15 11
  • Ўзбекистон халқаро инвестиция форумида қандай келишувларга эришди? 05 мая, 17:50 21
  • Тарихдаги энг машҳур икки томонлама жосуслар 05 мая, 17:20 125
  • Президент ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш бўйича таклифлар билан танишди 05 мая, 16:54 26
  • Трамп Украинадаги можарога барҳам бериш учун “махфий” режа ишлаб чиқди 05 мая, 16:30 62
  • Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача қанча йўловчи ташилаётгани маълум қилинди 05 мая, 16:11 33
  • Бўлимлар