«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 03 2024, 07:08
ЎЗO‘Z

Коронавирус: энг сўнгги маълумотлар

03 мар, 12:18 17 211 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Коронавирус: энг сўнгги маълумотлар Скриншот
Бугун, 3 март тонгида олинган энг сўнгги маълумотларга кўра, яна бир неча мамлакатларда илк маротаба коронавируснинг янги тури («COVID-19») аниқланди.

«COVID-19» энг кўп қайд этилган мамлакатлар

«Коронавирус рўйхати» Латвия, Сенегал, Саудия Арабистони, Тунис, Иордания, Португалия, Андорра ва Марокаш ҳисобига кенгайди.
Марокаш ҳукумати барча йирик тадбирларни бекор қилмоқда, хусусан, апрель ойига мўлжалланган 15-Халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмаси (SIAM).

АҚШ мамлакатга кириш борасида қўшимча чекловлар жорий этмоқда ҳамда вакцина ишлаб чиқаришга киришган.
Жанубий Кореядаги вазият анча ташвишли: коронавирусни юқтирганлар сони 5 минг нафарга яқинлашиб қолди, 28 инсон шу касалликдан вафот этди. Ҳукумат энг юқори даражали эпидемиологик хавфни эълон қилди. Ўқув йили бошланиши март ойи охиригача кечиктирилди.

Коронавирус Европа бўйлаб шиддат билан тарқамоқда. Касалланганлар сони жуда тез кўпайиб кетган (40 нафар) Британия ҳукумати ўз хавотирларини билдирди. «British Airways» компанияси Европа иттифоқи ва АҚШга юзлаб рейсларини бекор қилди.

Италия — Европада коронавирус ўчоғи бўлиб қолмоқда: бу ерда касалланганлар сони 2 минг нафардан ошди. Жуда кўп мамлакатлар касаллик айнан Италиядан қайтаётганларда учраётганини маълум қилишяпти.

Германия (165 нафар), Испания (120 нафар), Франция (191 нафар)да коронавирусга чалинганлар сони юздан ошиб кетди. Чехияда эса тўрт нафар инсонга «COVID-19» ташхиси қўйилди.

Ўтган суткада дунё бўйлаб коронавирус яна 2 мингдан ортиқ инсонда аниқланди, 80 киши вафот этди.
Айни пайтда жаҳон бўйича коронавирусга чалинганлар сони — 90 935 нафар, вафот этган сони — 3 117 нафар. Жами 47 995 киши касалликдан тузалиб кетган.
коронавирус, Европа




Мавзуга оид янгиликлар
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 182
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 154
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 237
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 30
  • Саудиядаги форумда Ғазо уруши муҳокама қилинди: «Исроилни тўхтата оладиган ягона давлат – АҚШ» 02 мая, 15:05 166
  • Россиянинг еттита вилоятига дронлар ҳужум қилди 02 мая, 14:45 309
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия кубоги. ЦСКА илк ўйинда Зенит билан дуранг ўйнади, Файзуллаев заҳирадан туширилди 02 мая, 23:39 106
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўринни ва Париж Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритди 02 мая, 23:35 118
  • Кулеба Россия қачон музокараларда иштирок этиши мумкинлиги ҳақида гапирди 02 мая, 23:30 182
  • Кексайганда ҳам ёш кўриниш учун қандай ҳаёт тарзини кечириш керак? 02 мая, 23:23 52
  • Шифокор картошканинг айрим зарарларини очиқлади 02 мая, 23:02 78
  • Туркия Исроил билан барча савдо алоқаларини тўхтатди 02 мая, 22:50 154
  • Макрон Европага таҳдид солаётган учта хавф ҳақида гапирди 02 мая, 22:07 237
  • Ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний қурилмалар узоққа бормайди 02 мая, 21:28 140
  • Туркия Курдистон ишчи партиясига алоқадор 43 нафар террорчини йўқ қилди 02 мая, 21:20 30
  • Сурхондарёда дунёдаги энг катта сўзана тикилди 02 мая, 20:36 45
  • Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди 02 мая, 20:33 122
  • Навоийда ЙПХ ходимлари кўз олдидаги қоидабузарликка кўз юмди 02 мая, 19:45 173
  • Бўлимлар