«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 05 2024, 14:08
ЎЗO‘Z

Эронда коронавирусга учраган соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ҳимоя воситасисиз матбуот анжуманида қатнашган (видео)

26 фев, 09:53 3 412 Дунё
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Эронда коронавирусга учраган соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари ҳимоя воситасисиз матбуот анжуманида қатнашган (видео) Эрон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ираж Харирчида коронавирус касаллиги аниқланган. Эътиборли томони, мутасадди касаллик аниқланишидан аввал касал ҳолатида, иситма билан очиқ матбуот анжуманида иштирок этган.

Анжуман давомида на у ва на бошқа иштирокчиларда ҳимоя воситаси бўлган. Тадбирдан сўнг орадан маълум вақт ўтгач, Ираж Харирчида коронавирус борлиги аниқланган. Ҳозирча матбуот анжуманида иштирок этганлар карантинга олингани ҳақида хабар берилмаган.

Маълумотларга кўра, Ираж Харирчи ўзини у қадар ёмон ҳис қилмаяпти, уни фақат иситма безовта қилмоқда. Матбуот анжумани давомида ҳам у тез-тез пешонасидаги терни артаётганини кўриш мумкин.

Эрон соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Киануш Жаҳонпурнинг маълум қилишича, мамлакатда 95 киши коронавирус билан касалланган бўлиб, 16 киши вафот этган. Бу эса Хитойдан кейинги энг йирик йўқотишдир.
Эронда бир қатор концерт ва футбол учрашувлари қолдирилган. Мамлакатнинг катта қисмида мактаб ва университетлар ёпилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Словакия бош вазири Петер Пеллегринида ҳам коронавирус аниқлангани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Аммо бу хабарлар расман инкор этилди.

Кеча Европанинг яна икки давлати — Австрия ва Хорватияда коронавирусга учраган илк фуқаролар аниқланган. Дунё бўйича 80.3 минг кишида коронавирус аниқланган бўлса, 2,7 минг бемор касалликдан вафот этган. 27.7 минг киши эса тузалиб кетгани айтилмоқда.
коронавирус, Эрон




Мавзуга оид янгиликлар
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 156
  • Германияда Геббелснинг вилласи исталган одамга бериб юборилиши эълон қилинди 05 мая, 07:16 178
  • 2025 йилги Green Card натижалари эълон қилинди 05 мая, 05:48 147
  • Содиқ Хон учинчи бор Лондон мэри этиб сайланди 04 мая, 23:36 139
  • Сергей Шойгу: “Украина Россия билан урушда 111 мингдан ортиқ аскарини йўқотди” 04 мая, 21:45 167
  • Украина АҚШдан биринчи навбатда MQ-9 дронларини етказиб беришни сўрамоқда 04 мая, 21:42 183
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тайсон Фьюри Олександр Усикка қарши жанг учун Ар-Риёдга етиб борди 05 мая, 13:49 5
  • Голливудда ҳам машҳур бўлган ҳинд актрисалари (фото) 05 мая, 13:23 6
  • UFC 301. Александр Пантожа ҳакамлар қарорига кўра Стив Эрсегни мағлуб этди 05 мая, 13:00 6
  • Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида парранда кўп боқилади? 05 мая, 12:38 42
  • Икки тоифа одамлар бор: улар ҳеч нимани қўлга кирита олмайди 05 мая, 12:11 66
  • Порошенко Россияда қидирувга берилганига жавоб қайтарди 05 мая, 11:48 156
  • Роналду Мессидан узоқлашмоқда! 05 мая, 11:23 65
  • Россиялик зобитнинг Бухорода кўрган-кечирганлари... 05 мая, 11:05 168
  • 118:9: “Барселона” футбол ўйнашни қизлардан ўргансин! 05 мая, 11:00 83
  • Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ яшашади, лекин... 05 мая, 10:13 62
  • Сауль Альварес ва Хайме Мунгиа иштирокидаги жанг тўлиқ давом этди 05 мая, 09:59 39
  • Месси америкаликларни ҳайратга солишда давом этмоқда 05 мая, 09:53 66
  • Бўлимлар